24.02.2021
Деҳқонлар билан мунтазам ишлаш борасида сурхондарёлик агрономлар етакчиликни қўлдан бермай келишмоқда. Улар эришган ижобий натижалар “IFODA&rdqu...
24.02.2021
“IFODA” компаниясининг сурхондарёлик агрономлари Музработ туманидаги Шокир Алимовга қарашли 12 400 гектар майдонли “Бошоқли дон...
"IFODA" компанияси кўп йиллардан бери Республикамиздаги деҳқон ва фермер ҳўжаликлари, шахсий томорқа эгалари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва ўғитларни етказиб бериш ҳамда уларни қўллаш бўйича амалий маслаҳатлар бериш фаолияти билан шуғулланиб келмоқда. Ўзбекистоннинг энг етакчи агрокимё маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси бўлмиш «IFODA» компанияси ўтган давр мобайнида шиддатли ривожланишдан бир зум тўхтагани йўқ. Илғор ускуналар ҳамда энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган мазкур корхона хориж маҳсулотлари ўрнини боса оладиган ва Европа рецептлари асосида тайёрланадиган юқори сифатли ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. «IFODA» компаниясининг Наманган вилоятида жойлашган заводи эса умумий майдони 60 минг м2 ҳудудни қамраб олади. Бугун заводда йилига 10 миллион литргача пестицидлар ишлаб чиқариш имконияти мавжуд. Ва ушбу имкониятлар ҳосиласи ўлароқ, компания маҳсулотларининг сони 150 турдан ошиб кетди. Завод маҳсулотларининг сифати махсус ихтисослашган лабораторияда назорат қилиб борилади. Ушбу лабораторияда маҳсулот намуналарининг кимёвий элементлари таркиби синчковлик билан таҳлил қилиниб, унинг белгиланган норма ва таркибга қанчалик мослиги, хусусан, модда ва компонентларнинг етарли миқдорда экани таҳлил қилинади. 2019 йилда ишга тушган ихтисослашган тадқиқот ва р