Шоли сув филчаси

Бўлим: Зараркунандалар

Шоли сув филчаси

       Шоли сув филчаси -  вояга етган қўнғиз ва личинкалик фазасида ўсимликларни зарарлайди. Зараркунанда шоли поясини ва илдизларни  этини  кемириб яшайди. Поя зарарланган жойидан сарғаяди ва кейинчалик қуриб қолади. Ҳосилни 27фоизга қадар камайтириб юборади. Қўнғизи 4-5 мм, қора рагда, танаси устки томондан  қўнғир-кул ранг майда тангачалар билан қопланган. Личинкаси катталиги 7-8 мм, йўғонлиги 2 мм ранги оқ.. Зараркунанданинг катта ёшдаги личинкаси шолипояларда, тупроқ ва ўсимликлар қолдиқлари остида қишлаб чиқади. Эрта баҳорда личинкалар ғумбакка айланади. Шоли ўсишни бошлаганда (май ойининг иккинчи ўн кунлигида) ғумбакдан қўнғизлар чиқади. Қунгиз сув тубида 10-12 соатлаб озиқланиб юради. Тухумини шоли поясининг илдиз буғзига қўяди. Тухумдан чиқган личинкалар илдизда ва поянинг илдиз буғзига яқин қисмида яшайди. Бир йилда бир марта авлод беради.

Кузатиб бориш