ATLANTIS

Таъриф

Райгрес (мастак) ва бошқа бир йиллик икки паллали ҳамда бошоқли бегона ўтларга қарши қўлланиладиган гербицид!

Description

 Райгрес (мастак) ни йўқотишда тенги йўқ восита!!!

 Таъсир этувчи моддаси: Мезасульфурон-метил 3% + 0,6% йодосульфурон метил-содиум

Препарат шакли: сувда эрувчи гранулалар

Хавфлилик даражаси: III-синфга оид (ўртача хавфли бирикма)

Сиғими:   600 гр+ 2 литр биопауэр

 Қўлланиши:

Бир йиллик икки паллали ва бошоқли бегона ўтларга қарши юқори самарадорликни таъминлайди. Райгрес (мастак), Ёввойи Сули (Оқ Бош), Тулки Қуйруқ, Итқуноқ турлари, Курмак, Эшакшўра, Жағ-жағ, Шўра, Сассиқпоя, Қуртэна, Салатўт, Чумчуқтили, Мойчeчак, Лолақизғалдоқ, Ёввойи турп, Аччиқўт, Юлдузўт, Тиласпи, Олабўта, Аччиқмия, Қизилтасма, Бангидeвона, Исмалоқ каби ўтларга қарши самарадорлиги юқори.

Афзалликлари:

  • Таъсир қилиш доираси бегона ўтларга қарши жуда кенг бўлиб, бошка гербицидлар таьсири бўлмаган бегона ўтларга ҳам самараси юқори
  • Буғдойзорлардаги ёввойи сули ва райгресга таъсири кучли, айниқса, райгресга қарши таъсири бошқа гербицидлардан афзаллигини ифодалайди
  • Препарат самараси учун тупроқ таркиби ва намлигининг аҳамияти йўқ
  • Препарат бир йиллик бошоқли ва  икки паллали бегона ўтларга юқори самарада таъсир этади
  • Қўлланилгандан сўнг бир неча соат ичида таъсир этишни бошлайди ва икки хафтагача таъсир этади

Қўллаш муддати:

          Атлантис эрта баҳорда бегона ўтлар униб чиқганидан сўнг  ва бегона ўтлар 2 чинбарг даврида ёппасига пуркалади.

Таъсир этиш механизми:

Препарат сепилганда бегона ўтнинг барги орқали ва маълум миқдорда илдиз орқали ўсимлик ичига сингиб киради ва ичидан таъсир этади.

Гектарига 0.25-0.3 кг препаратга 1 л биопауэр сирт фаол моддасидан қўшиб ишлатилиши шарт. Қўлланилгандан сўнг бир неча соат ичида таъсир этишни бошлайди ва яққол натижалар 7-14 кун ичида кўринади.

Гербициди қўлланилган майдонларда иккинчи экин сифатида пахта, соя, экинларини экиш мумкин, маккажўхори экишдан олдин тупроқни 25 см чуқурликда ҳайдаш тавсия этилади.

Иқтисодий самарадорлиги:

Гeрбицид ўз муддатларида сифатли қўлланилганда, тупрокдаги озуқаларни асосан ғалла ўсимлиги шeрикларсиз (бeгона ўтларсиз) ўзлаштириши ҳисобига, гeрбицид қўлланилмаган майдонга нисбатан 15-20 ц/га гача ҳосил қўшилиши мумкин.

 Ишчи эритмани тайёрлаш тартиби:

Иш бошлашдан аввал бак, шланг ва пуркагич тозалигини, шунингдек, пурковчи ускунанинг ишга тайёрлиги текширилади. Сўнгра пуркагичдан сув ўтиш миқдори бир меъёрдалиги ва 1 гектарга сарфланадиган суюқлик миқдори меъёри аниқланади.

Ишчи эритмаси ишлов бериш кунида махсус жиҳозланган майдонда тайёрланади. Атлантис препаратидан гектарига 0,25-0,3кг ва СФМ биопауэрдан 1л алохида идишда 10 литр сувда эритиб, пуркагич бакининг ярми сув билан тўлдирилади ва ишлаб турган аралаштиргичга қўшилади.

Атлантис гербицидининг ишчи эритмасини пуркашда ПГС-3.6, ПГС-4 маркали штангали пуркагичдан фойдаланилса, ишчи эритма сарфи гектарига 130-150 литр, ОВХ-28, ОВХ-600 маркали вентиляторли пуркагичдан фойдаланилса, ишчи эритма сарфи гектарига 200-300 литрни, қўл аппаратларида эса ишчи эритма сарфи гектарига 250-350 литрни ташкил этади.

Ишчи эритма тайёрлангандан сўнг кечиктирмасдан қўлланиши лозим.

Бегона ўтларнинг Мезосульфурон-метил+йодосулфурон метил-содиумга резистентлиги:

Бир далада бир неча йил мобайнида гербицидларни бир хил механизмда тўхтовсиз қўлланиши, баъзи бир бегона ўтларда резистентликни ривожлантириш мумкин. Улар кўпайганидан кейин тавсия этилган миқдордаги гербицид сепилишига қарамасдан назоратга бўйсунмаслиги, ҳаттоки устунлик қилиши мумкин. Бегона ўтлар турлари орасидаги резистентлик ривожланишини  бакдаги эритма орқали тўхтатиш ёки секинлатиш мумкин.

 

Экин тури Бегона ўтлар Сарф меъёри кг/га Қўллаш муддати ва усуллари Мавсумда неча маротаба қўлланиши
Экиннинг ўсиш даври Бегона ўтнинг ўсиш даври
Кузги буғдой Бир йиллик икки паллали ва бошоқли бегона ўтлар (шу жумладан, ёввойи сули ва райграс) 0.25-0.3 + 1 л биопауэр Буғдойнинг туплаш даврида сирт фаол модда қўшиб пуркалади Бегона ўтлар 2 та чинбарг чиқаргандан то туплаш давригача 1

 Хавфсизлик чоралари:

Прeпаратни қўллашда “Ўзбeкистон халқ ҳўжалигида пeстицидлар ишлатилиши, сақланиши ва ташиш жараёнидаги санитария қоидалари ва гигиeна мeъёрлари” (Тошкeнт СанПИН  0150-04) қўлланмасидаги барча хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш лозим.

Прeпарат -10оC дан юқори ва  +30оC дан паст бўлган ҳароратда пeстицидларни сақлаш учун мўлжалланган, қуруқ ва салқин жойда сақланиши керак.

Препаратни қўллаш ва сақлаш ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компаниянинг назоратидан ташқарида бўлганлиги сабабли, мос  бўлмаган шароитларда сақланиши ва нотўғри қўллашдан юзага келувчи зарарларга ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компания масъул эмас.

 Сақлаш муддати: Қадоқланган ҳолида 3 йил.