Мақсад ва вазифалар

Компаниянинг асосий мақсади – маҳаллий бозорни тўлдириш, сўнгра эса хориж мамлакатларига экспортни йўлга қўйишдир. “IFODA” компанияси Ўзбекистон бозоридан ташқари, Тожикистон, Қирғизистон, Турманистон, Қозоғистон ва Озарбайжонга ҳам ўз маҳсулотларини экспорт қилишга тайёрланмоқда.

“IFODA” компаниясининг стратегик режасидан  ўрин олган муҳим бандларидан бири, бу – кластерларни техникадан тортиб ўғитларгача тўлиқ таъминлашдан иборат!

Янги ҳамкорларни топиш, улар билан ўзаро манфаатли муносабатларни йўлга қўйиш ва ривожлантириш – замонавий талаблар ва жаҳон стандартлари асосида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи “IFODA” компанияси ташқи иқтисодий фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Компания маҳаллий бозорда бундан буён ҳам етакчи бўлиб қолишга, “Аграр соҳанинг инновацион илғор иштирокчиси” деган мақомини янада мустаҳкамлашга, мамлакат миқёси ва хорижда агрокимё маҳсулотларига тобора ўсиб бораётган талабни қаноатлантириш учун бор куч-ғайратини ишга солишга ҳаракат қилади.

Филиаллар

Аъзо бўлиш: