ACROBAT


Милдью ва бошқа замбуруғли касалликларга қарши қўлланиладиган фунгицид!

Description

Беназир фунгицид!

 

Таъсир этувчи моддаси: Диметаморф 90 г/кг  + Манкоцеб 600 г/кг

Препарат шакли: сувда дисперсияланувчи гранула

Хавфлилик даражаси: II-синфга оид (ўртача хавфли бирикма)

Сиғими: 10 кг

 

Қўлланиши:

Контакт ва транс ломинар локал-системали таъсирга эга бўлган олдиндан ҳимоя қилувчи ва даволовчи фунгицид. Сиз кутганингиздан кўра юқори самара берувчи фунгицид бўлиб, қўлланилгандан кейин касалликларни узоқ вақт назорат қилади.

Бу фунгицид картошкадаги фитофитороз, альтернариоз, токдаги мильдю, бодрингдаги пероноспороз, очиқ ва ёпиқ грунт помидордаги фитофитороз, макроспориоз, пиёздаги пероноспороз касалликларига қарши юқори самара беди.

 

Афзалликлари:

 

  • Таркибида икки хил таъсир этувчи моддаси борлиги бошқа фунгицидларга чидамлилиги ошган касалликларни ҳам даволайди
  • Препарат қўлланилгандан сўнг ўсимликларни ўсиш ва ривожланишига зарарли таъсир этмайди- препарат қўлланилгандан сўнг ўсимликларни ўсиш ва ривожланишига зарарли таъсир этмайди
  • фунгицид қўлланилганда ўсимликларни барглари ва пояси орқали тез сингиб бир тексда тарқалади
  • Қўлланилгандан сўнг ўсимликнинг ташқи ва ички томонидан касаллик қўзғатувчи замбуруғларга бирдай таъсир этади
  • Фунгицидни қўлланиш жараёнида бошқа зараркунандаларга курашиш лозим бўлса инсектицидлар билан биргаликда аралаштириб ишлатиш мумкин

 

Таъсир этиш механизми:

Препарат қўлланилганда барг юзасида ҳимоя қобиги ҳосил қилиб, замбуруғ ва бактерияларни ўсимликнинг ички қаватига киришига йўл қўймайди, иккинчи таъсир этувчи моддаси диметаморф ўсимликнинг ўсув даврида, касалликнинг бошланғич ривожланиш босқичида, пояга кираётган замбуруғ ипчаларини нобуд қилади ва ўсимликни даволайди.

Касалликларни олдини олади, касаллик тарқатувчи замбуруғларни спора ҳосил қилиш жараёнини тўхтатиб, ўсимликни 10 – 14 кун давомида ишончли химоя қилади.

 

Ишчи эритмани тайёрлаш тартиби:

Иш бошлашдан аввал бак, шланг ва пуркагич тозалигини, шунингдек, пурковчи ускунанинг ишга тайёрлиги текширилади. Сўнгра пуркагичдан сув ўтиш миқдори бир меъёрдалиги ва 1 гектарга сарфланадиган ишчи эритма миқдори меъёри аниқланади.

Акробат препаратини алохида идишда эритиб тайерлангандан сунг бакни ярми сув билан тўлдирилади ва ишлаб турган аралаштиргичга препаратнинг аниқ миқдори қўшилади.

Акробат фунгицидининг ишчи эритмасини пуркашда ОВХ-28, ОВХ-600 маркали вентиляторли пуркагичдан фойдаланилса, ишчи эритма сарфи гектарига 250-300 литр  булишини таъминлаш лозим.

Препарат +10оC – +28оC ҳароратда қўлланилса, юқори самара беради

 

Иқтисодий самарадорлиги:

Фунгицид ўз муддатларида сифатли қўлланилганда, касаллик келтирадиган зарарни ўз вақтида бартараф этиши ҳисобига, касалланган майдонга нисбатан 35-40% гача ҳосил қўшилиши мумкин.

 

Сарф меъёри ва қўллаш усуллари:

 

Экин тури Касалликлар Сарф меъёри

кг/га

Қўллаш муддати Ҳосил йиғишгача қанча қолганда ишлов тугалланади (кун) Мавсумда неча маротаба қўлланиши
Ток Мильдю 2 Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади 40 3
Картошка Фитофтороз, макроспориоз, альтернариоз 2 Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади 20 3
Бодринг переноспориоз 2 Ўсимликларни ўсув  даврида пуркалади 15 3
Помидор Фитофтороз, макроспориоз 2 Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади 40 3
Пиёз переноспориоз 2 Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади 15 3

 

Эслатма; 1.Препаратни фақат касаллик тушмасдан аввал қўлланилади.

2.Касаллик пайдо бўлганда ва экин гуллагандан кейин қўллани

Хавфсизлик чоралари:

Прeпаратни қўллашда “Ўзбeкистон халқ ҳўжалигида пeстицидлар ишлатилиши, сақланиши ва ташиш жараёнидаги санитария қоидалари ва гигиeна мeъёрлари” (Тошкeнт СанПИН  0150-04) қўлланмасидаги барча хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш лозим.

Прeпарат -10оC дан юқори ва  +30оC дан паст бўлган ҳароратда пeстицидларни сақлаш учун мўлжалланган, қуруқ ва салқин жойда сақланиши керак.

Препаратни қўллаш ва сақлаш ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компаниянинг назоратидан ташқарида бўлганлиги сабабли, мос  бўлмаган шароитларда сақланиши ва нотўғри қўллашдан юзага келувчи зарарларга ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компания масъул эмас.

 

Сақлаш муддати: Қадоқланган ҳолида 2 йил.