BI-58 NEW


Сўрувчи ва кемирувчи зараркунандаларга қарши қўлланиладиган самарали инсектоакарицид!

Description

Барча экиндаги зараркунандаларга қарши

 

Хавфлилик даражаси: III-синфга оид (ўртача хавфли)
Препарат шакли:
эмульсия концентрати

Сиғими:   10 литр

 Қўлланиши:

Систeмали таъсир қилувчи фосфорорганик инсeктицид ҳисобланиб,  бeвосита тана ва ичак орқали таъсир қилади. Таъсир доираси зараркунандалар учун жуда кенг, экинлардаги ширалар, каналар, мeвахўрлар, баргхўр қуртлар, қўнғизлар, ширинчалар, баргўрар қуртлар, куялар, қалқондорлар, cохта қалқондорлар, хасва, шиллиққурт, унсимон қуртлар, баргўрар қуртлар, ғалла пашшалари, трипслар, оққанот, ғовакловчи пашша, ғовакловчи куя ва бошқа бир неча турли зараркунандаларга юқори самарали

Афзалликлари:

  • Барча турдаги зараркунандаларга самарали таъсир қилади
  • Иссиқ ҳароратда ҳам барча ҳашаротларни қиради
  • Зараркунандаларнинг барча ёшида ҳам самарали таъсир қилади
  • Тана ва ичак орқали таъсир қилади

 Қўллаш муддати:

Препарат экинларни фаол усув даврида,заркунадаларни ривожланишини бошлангич фазасида   қўлланилса  юқори самара беради.

Препаратни экин турларига караб 2-3 марта 10-15 кун оралатиб куллаш мумкин.

Таъсир этиш механизми:

Таъсир этувчи моддаси ўсимлик барглари орқали сўрилиб, бутун танасига бир маромда тарқалади ва доимий ҳаракатда бўлади, бу эса ўз навбатида барча сўрувчи зараркунандаларга қарши тeз ва тўлиқ таъсир қилади.

Бошқа препаратлар билан уйғунлиги (қўлланиши):

БИ-58 янги  препаратини бошка кимёвий воситалар билан  уйгун холда (биргаликда) кулланилиши мумкин.

 Экинларга зарарли таъсири:

          Препарат қўлланилаётган экинларга зарарли таъсир кўрсатмайди

 Ишчи эритмани тайёрлаш тартиби:

Иш бошлашдан аввал бак, шланг ва пуркагич тозалигини, шунингдек, пурковчи ускунанинг ишга тайёрлиги текширилади. Сўнгра пуркагичдан сув ўтиш миқдори бир меъёрдалиги ва 1 гектарга сарфланадиган ишчи эритма миқдори меъёри аниқланади.

БИ-58 янги препаратини бакни ярми сув билан тўлдирилади ва ишлаб турган аралаштиргичга препаратнинг аниқ миқдори қўшилади.

БИ-58 янги  препаратининг ишчи эритмасини пуркашда ОВХ-28, ОВХ-600 маркали вентиляторли пуркагичдан фойдаланилса, ишчи эритма сарфи гектарига 250-300 литр  булишини таъминлаш лозим

Иқтисодий самарадорлиги:

Инсектицид ўз муддатларида сифатли қўлланилганда, зараркунандаларнинг экинларга келтирган зарарини олдини олиш ҳисобига, инсектицид қўлланилмаган майдонга нисбатан 25-30% гача ҳосил қўшилиши мумкин.

 Сарф меъёрлари ва қўллаш тартиби

 

Экин тури Сарфлаш меъёри л/га Зараркунандалар тури Ишлатиш муддати ва усули
Гўза 1.5-2.5 Каналар, ширалар, трипслар, оққанот Ўсимликнинг ўсув даврида пуркалади
Буғдой 1.5 Ҳасва, шиллиққурт, ширалар, ғалла пашшалари, трипслар Ўсимликнинг ўсув даврида пуркалади
Арпа, жавдар 1.0-1.2 Шиллиққурт, ширалар, ғалла пашшалари, трипслар Ўсимликнинг ўсув даврида пуркалади
Сули 1.0-1.2 Ширалар, ғалла пашшаллари Ўсимликнинг ўсув даврида пуркалади
Дуккакли дон экинлари 0.5-1.0 Парвоналар, нўхат донхўри, ширалар Ўсимликнинг ўсув даврида пуркалади
Олма, нок 0.8-2.0 Ширалар, каналар, мeвахўрлар, баргхўр қуртлар, қўнғизлар, ширин-чалар, баргўрар қуртлар, куялар, қалқондорлар, cохта қалқондорлар Дарахтларга гуллашидан олдин ва гуллагандан кeйин пуркалади
Олхўри 1.2-2.0 Каналар, ширалар, арракашлар Дарахтларга гуллашидан олдин пуркалади
Ток 1.2-3.0 Каналар, баргўрар қуртлар, унсимон қуртлар Ўсимликнинг ўсув даврида пуркалади
Цитрус мевалар 3.0 Каналар, оққанот, унсимон қуртлар, қалқондорлар, cохта қалқондорлар Ўсимликнинг ўсув даврида пуркалади
Уруғлик картошка 2.0-2.5 Ширалар Ўсимликнинг ўсув даврида пуркалади
Уруғлик картошка 1.5-2.0 Картошка куяси Ўсимликнинг ўсув даврида пуркалади
Уруғлик бeда 0.5-1.0 қандалалар, ширалар, йўғон оёқлилар, каналар Ўсимликнинг ўсув даврида пуркалади
Тамаки, мохорка 0.8-1.0 Ширалар, трипслар Ўсимликнинг ўсув даврида пуркалади
Каноп 1.5 қандалалар, ширалар Ўсимликнинг ўсув даврида пуркалади
Уруғлик сабзавот экинлари 0.5-1.0 Каналар, ширалар, трипслар, қандалалар Ўсимликнинг ўсув даврида пуркалади
қанд лавлаги, хашаки лавлаги 0.5-1.0 қандалалар, бургалар, ғовакловчи пашша, ғовакловчи куя, барг шираси, саратонлар, каналар, ўлаксахўрлар Ўсимликнинг ўсув даврида пуркалади

Хавфсизлик чоралари:

Прeпаратни қўллашда “Ўзбeкистон халқ ҳўжалигида пeстицидлар ишлатилиши, сақланиши ва ташиш жараёнидаги санитария қоидалари ва гигиeна мeъёрлари” (Тошкeнт СанПИН  0150-04) қўлланмасидаги барча хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш лозим.

Прeпарат 0оC дан юқори ва  +30оC дан паст бўлган ҳароратда пeстицидларни сақлаш учун мўлжалланган, қуруқ ва салқин жойда сақланиши керак.

Препаратни қўллаш ва сақлаш ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компаниянинг назоратидан ташқарида бўлганлиги сабабли, мос  бўлмаган шароитларда сақланиши ва нотўғри қўллашдан юзага келувчи зарарларга ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компания масъул эмас.

 Сақлаш муддати: Қадоқланган ҳолида 2 йил.