DALATE


Сўрувчи ва кемирувчи зараркунандаларга қарши қўлланиладиган инсектоакарицид!

 

Description

Сўрувчи ва кемирувчи зараркунандаларни йўқотишда яққол натижа!

 Таъсир этувчи моддаси: Лямбдацигалотрин 5% (50 г /л)

Препарат шакли: сувда дисперцияланувчи эмульсия

Хавфлилик даражаси: III-синфга оид (ўртача хавфли)

Сиғими:   1 литр

 Қўлланиши:

Сўрувчи ва кемирувчи ҳашаротлар ҳамда каналарга қарши инсектоакарицид. Ширалар, трипс, ўргимчаккана, оққанот, баргўрар қуртлар, каналар, дон қўнғизлари, зарарли хасва, шиллиққурт, визилдоқ қўнғиз, фитономус, қовун пашшаси, узум баргўрар қуртлари, мевахўрлар, олма қурти, чигирткалар, тут парвонаси, ғўза тунлами (кўсак қурти), илдиз қурти ва бошқа зараркунандаларга қарши қўлланилади.

 Афзалликлари:

  • Таъсир қилиш спектри жуда кенг, яъни кўп турдаги зараркунандаларга қарши юқори самарага эга
  • Тежамкор: гектарига 0.150-0.5 литр ҳисобида қўлланилади
  • Акарицидлик хусусиятига эга, яъни каналарга ҳам яхши самара беради
  • Жуда тез таъсир қилади: қўлланилгандан сўнг яққол самараси тез кўринади
  • Ўсимликка тез шимилади, қўлланилгандан 1 соат сўнг ёғингарчилик бўлса ҳам, ўз таъсир кучини сақлаб қолади

 Қўллаш муддати:

Препарат экинларни фаол усув даврида,заркунадаларни ривожланишини бошлангич даврида 5 фоизгача зарарланиш аникланганда  қўлланилса  юқори самара беради.

Препаратни экин турларига караб 2-4 марта 10-15 кун оралатиб куллаш мумкин.

 Таъсир этиш механизми:

Зараркунандаларга сиртдан ва меъда ичак орқали таъсир қилади. У зарарланишнинг олдини олиш учун ва зарарланиш бошлангандан сўнг ҳам қўлланилади ҳамда бир неча ҳафта ўз таъсирини кўрсатиб туради.

Қўлланилганда зараркунанданинг кутикуляр қавати орқали тез шимилиб, унинг нерв системасига таъсир ўтказади. Препарат қўлланилгандан бир неча дақиқадан сўнг зараркунандаларда фалажланиш ҳолати кузатилади. Улар озиқланишдан тўхтайди ва бунинг натижасида нобуд бўлади.

Бошқа препаратлар билан уйғунлиги (қўлланиши):

Далатэ  препаратини бошка кимёвий воситалар билан  уйгун холда (биргаликда) кулланилиши мумкин.

 Экинларга зарарли таъсири: Препарат қўлланилаётган экинларга зарарли таъсир кўрсатмайди

 Ишчи эритмани тайёрлаш тартиби:

 Иш бошлашдан аввал бак, шланг ва пуркагич тозалигини, шунингдек, пурковчи ускунанинг ишга тайёрлиги текширилади. Сўнгра пуркагичдан сув ўтиш миқдори бир меъёрдалиги ва 1 гектарга сарфланадиган ишчи эритма миқдори меъёри аниқланади.

Далатэ препаратини бакни ярми сув билан тўлдирилади ва ишлаб турган аралаштиргичга препаратнинг аниқ миқдори қўшилади.

Далатэ препаратининг ишчи эритмасини пуркашда ОВХ-28, ОВХ-600 маркали вентиляторли пуркагичдан фойдаланилса, ишчи эритма сарфи гектарига 250-300 литр  булишини таъминлаш лозим

Иқтисодий самарадорлиги:

Препарат ўз муддатларида сифатли қўлланилганда, зараркунандаларнинг экинларга келтирган зарарини олдини олиш ҳисобига, инсектицид қўлланилмаган майдонга нисбатан 15-20% гача ҳосил қўшилиши мумкин.

Сарф меъёрлари ва қўллаш тартиби

Экин тури Зараркунандалар Сарф меъёри л/га Қўллаш муддати ва усуллари Мавсумда неча маротаба қўлланиши
Ғўза Ширалар, трипс, ғўза тунлами, ўргимчаккана, оққанот 0.5 Ўсимликнинг ўсув даврида пуркалади 2
Узум Баргўрар қуртлар, каналар 0.4 Ўсимликнинг ўсув даврида пуркалади 2
Буғдой Дон қўнғизлари, трипс, оққанот, зарарли хасва, шира 0.15-0.2 Ўсимликнинг ўсув даврида пуркалади 2
Яйлов Чигирткалар 0.15-0.25 Ўсимликнинг ўсув даврида пуркалади 2
Тутзор Тут парвонаси 0.5 Ўсимликнинг ўсув даврида пуркалади 2

 Хавфсизлик чоралари:

Прeпаратни қўллашда “Ўзбeкистон халқ ҳўжалигида пeстицидлар ишлатилиши, сақланиши ва ташиш жараёнидаги санитария қоидалари ва гигиeна мeъёрлари” (Тошкeнт СанПИН  0150-04) қўлланмасидаги барча хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш лозим.

Прeпарат -10оC дан юқори ва  +30оC дан паст бўлган ҳароратда пeстицидларни сақлаш учун мўлжалланган, қуруқ ва салқин жойда сақланиши керак.

Препаратни қўллаш ва сақлаш ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компаниянинг назоратидан ташқарида бўлганлиги сабабли, мос  бўлмаган шароитларда сақланиши ва нотўғри қўллашдан юзага келувчи зарарларга ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компания масъул эмас.

Сақлаш муддати: Қадоқланган ҳолида 2 йил.