Шилимшиқ қурт (зулукча)

Бўлим: Зараркунандалар

Шилимшиқ қурт (зулукча)

Шилимшиқ қурт (зулукча) – бу зараркунанда  айрим йиллари усимликлар баргига кучли зарар етказиши натижасида ғалла хосилнинг ярмини йўқотиши мумкин. қўнғизининг узунлиги 4-6 мм, танаси чўзинчоқ, ранги қанот усти яшил-кўкиш бўлиб кўриниб туради.

            Тухуми узунчоқ-овал, сариқ рангли. Личинкасининг бўйи 5 мм, ранги оч сариқ ёки оқиш, сирти томонидан қўнғир тусли шилимшиқ модда билан қопланган бўлади.

    Зараркунанда қўнғизлари март охири, апрел бошларидан ғалла экинлари баргларини кемириб зарар келтира бошлайди. Натижада барг-ларда узунчоқ тешиклар хосил бўлади. Урғочи кўнғизлар арпа, буғдой баргларига 3-7 донадан тухум қўяди. Битта қўнғиз 200 тагача тухум қўяди. Тухумдан қуртлар 3-10 кунда чиқади, сўнгра баргларни этини еб озиқланади. Баргда фотосинтез фаолияти бузилиб, бошоқда етилмаган пуч донлар хосил бўлади. Апрел ойи охирида қуртлар ғумбакка айланади. 15-25 кундан сўнг гумбакдан қўнгизлар чиқади ва бир оз муддат ўтгач тиним даврига ўтиб қишловга кетади.

     Шилимшиқ қурт мавсумда бир марта авлод беради.Шилимшиқ қуртнинг тухуми, личинкалари ва ғумбакларини хонқизи қўнғизлари, олтинкўзлар, йиртқич қандалалар, анастид каналари ва бошқа турдаги табиий кушандалар қириб, камайтиради.Шилимшиқ қурт  аниқланган майдонларда 1 м2 да 10-20 дона қўнғиз тўғри келса ёки 1 та пояга 1-2 та личинкаси тўғри келса кимёвий ишлов ўтказиш тавсия этилади.

Кузатиб бориш