IFODA AGRO KIMYO HIMOYA

2007 йилдан бери

Биргаликда етиштирамиз!

«IFODA AGRO KIMYO HIMOYA» компанияси бир неча йиллардан буён Республикамиздаги қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи деҳқон ва фермер ҳўжаликлари ҳамда соҳага дахлдор бошқа корхона ва ташкилотларга ўсимликларни зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишда амалий жиҳатдан кўмаклашиб келмоқда. Бунда компаниямиз ўсимликларни ҳимоя қилишда қўлланиладиган юқори самарали кимёвий воситаларни етказиб бериш ҳамда ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича амалий маслаҳатлар бериш бўйича фаолият олиб бормоқда. Компаниямизнинг малакали мутахассислари ўсимликларни ҳимоя қилиш маданиятини ривожлантиришга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Компаниямиз мутахассислари маҳсулотларимизнинг самарадорлиги ва хилма-хиллиги бўйича тинмай изланишлар олиб бормоқдалар. Шунга кўра, таклиф этилаётган маҳсулотлар самарадорлиги ва сони жиҳатидан йилдан-йилга ортиб бормоқда. Ҳозирга келиб, компаниямиз таклиф қилаётган маҳсулотлар сони 50 дан ортиқ бўлиб, маҳсулот турларини шакллантиришда, аввало, компаниямиз мижозларининг талаб ва истаклари инобатга олинди. Кейинги йилларда маҳсулотларимизга бир неча турдаги минерал ва органик ўғитлар ҳамда янги кимёвий воситалар қўшилди. Булардан ташқари, эндиликда савдо шахобчаларимиздан юқори сифатли сара уруғларни ҳам ҳарид қилиш мумкин.

2003 йил «IFODA» компанияси қишлоқ хўжалиги соҳасида дехқон ва фермер хўжаликларига кимёвий воситаларни етказиб бериш фаолиятини илк маротаба бошлаган. Бу пайтда компания ўз фаолиятини шолидаги бегона ўтларга қарши “Gulliver" маҳсулотини Республика бўйича дистрибьюторлигидан бошлаган.

2004-2006 йиллар — Компания учун ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича билим ва кўникмаларни ўрганишда муҳим сана ҳисобланади. Бу даврда ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари бозорини фаол ўрганиш натижасида кўплаб кўникма ва малакага эга бўлинди.

2007 йилда «IFODA» компанияси жаҳонга машҳур бир неча етакчи кимёвий компанияларнинг расмий дистрибьюторлигини қўлга киритди.

2008 йилда ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари бозорида «IFODA» компанияси ўз фаолиятини тўлақонли йўлга қўйди. Маҳсулотлар турлари кенгайтирилди. Қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилари учун Компания ўз хизматларини таклиф эта бошлади.

2009 йил — Компания ўсимликларни ҳимоя қилишнинг уйғунлашган тизими асосидаги фаолиятини янада такомиллаштирди.

2014 йилдан бошлаб компания фаолият доираси кенгайтириш мақсадида Республиканинг вилоятлари бўйлаб 30 га яқин ўз савдо филиалларини ташкил этиб, улар орқали мижозларга сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда.

Компания ўзининг портфелидаги 50 дан ортиқ маҳсулот турлари билан қишлоқ ҳўжалиги соҳасида ўсимликларни ҳимоя қилиш маданиятини юксалишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Компаниямиз таклиф этаётган кимёвий воситаларнинг ўзига хослиги шундаки, улар атроф-муҳитга жуда кам зарарли, айрим препаратларимиз эса экинлардаги фойдали ҳашаротларни умуман нобуд қилмаслиги билан бошқа препаратлардан ажралиб туради. Айниқса, препаратларимиз юқори иқтисодий самарадорликка эга. Препаратларимиз билан ишлов берилганда, зараркунанда, бегона ўт ва касалликларнинг экинга келтириши мумкин бўлган зарарини олдини олиши ҳисобига, ишлов берилмаган майдонга нисбатан 30-35% гача юқори ҳосил олиш мумкин.

Кўп йиллик тажрибаларимиз кўрсатмоқдаки, энг юқори самарадорликка препаратлар белгиланган меъёрларда профилактик (олдини олиб) ишлов бериш усули билан қўлланилгандагина эришиш мумкин. Жаҳон тажрибасида ҳам профилактик ишлов бериш – мўл ҳосил олиш гарови эканлиги исботланган!

Биз мижозларимизга алоҳида эътибор билан қараймиз. Вилоятларда ташкил этилган малакали мутахассислардан иборат агрономик командаларимиз мижозларимизнинг экин майдонларингизни ўзлари доимий назорат қиладилар ва экинларни ҳимоя қилиш, ҳосилни сақлаб қолиш ва кўпайтириш бўйича бепул маслаҳатлар берадилар. Бу ҳам мижозларимизга қулайликлар яратиш мақсадида амалга оширган фаолиятларимиздан биридир!

Биз таклиф қилаётган препаратларимиз ёрдамида мижозларимизнинг ҳосили мўл бўлса ва юқори даромадга эришсалар, ўзимизни беҳад бахтиёр ҳис этамиз. Зеро, бизнинг олий мақсадимиз ва шиоримиз мўл, сифатли ва юқори даромад келтирувчи ҳосилни мижозларимиз билан биргаликда етиштиришдир!

Таъсисчилар, ходимлар, мижозлар ва ҳамкорларимизга жозибали бўлган компанияни шакллантириш.

Мижозларга кенг ассортиментдаги сифатли ва юқори самарали махсулотларни етказиб бериш орқали компаниянинг бозордаги улушини ошириш.

«IFODA» компаниясининг номи ушбу сохада етакчи инновацион компания сифатида эътироф этилишига муваффақ бўлиш.

Савдо, маркетинг ва инновация соҳаларидаги мураккаб масалаларга ечим топа оладиган, юқори салоҳиятли ва тажрибали ходимлар жамоасини шакллантириш.

Компанияга мижозлари билан узоқ йиллик иккитомонлама манфаатли бўлган иқтисодий муносабатлар олиб бориш.

Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга муносиб ҳиссамизни қўшиш.

Замонавий-инновацион маҳсулот ва технологияларни кўллаш билан фермерларга ҳар бир гектардан олинадиган ҳосилдорликни оширишда кўмаклашиш.

Мижозларимизга ҳосилни сақлаб қолиш ва уни кўпайтиришда кўмакдош бўлиш ҳамда амалий маслаҳатлар бериш орқали уларни доимий қўллаб-қувватлаш.

Харидорларга доимий равишда сифатли ва юқори самарали маҳсулотларни таклиф этиш ҳамда маҳсулотлар ассортиментини кўпайтириб бориш.

«IFODA AGRO KIMYO HIMOYA» компаниясида 2015 йил Сифат Бошқаруви Тизимининг талабларига асосланган халқаро стандартлар тизимини компания фаолиятига жорий этиш ишлари олиб борилди.

ISO тизими – компания фаолиятидаги сифат бошқарувига қўйилган талабларга асосланган стандартдир. Компаниялар сифат бошқаруви тизимининг асосий талабларини бажариш орқали маҳсулот ёки хизмат сифатига урғу бериб, ўз нуфузларини оширишга ҳаракат қилишади. Шу сабабли ISO 9001 стандартлаштириш тизими халқаро миқёсда машҳурдир. Юқори сифат бошқаруви ва раҳбарликнинг ўзаро мувофиқ келувчи фаолияти – бу сифат менежментидир.

Компания фаолиятининг сифат бошқаруви талабларига мос келиши ушбу компаниянинг ишончлилиги ва юқори нуфузга эга эканлигидан далолат беради.

Сифат бошқаруви тизими стандартларини жорий этишдан асосий мақсад – сифат даражасини ошириш ҳамда бизнес ва технологиялар барқарорлигини таъминлашдир. Муҳими шундан иборатки, айнан бу тизим илмий жараёнлар ривожланишининг ҳам омили бўлиб хизмат қилади.

ISO тизими мувофиқлик сертификати компанияда сифат менежменти тизими талабларига эришилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

Бизнинг компаниямизда ҳам Сифат Бошқаруви Тизимига оид ҳужжатлар ишлаб чиқилди ҳамда тизим ишлаши учун кўп ишлар астойдил олиб борилди.

2015 йил сентябрь ойида компаниямизда Сифат Бошқаруви Тизими бўйича ташқи аудиторлар томонидан ўтказилган ташқи аудит натижасига кўра, компаниямиз фаолияти Сифат Бошқаруви Тизимининг халқаро стандартларига мос келиши аниқланди.

2015 йил 17 декабрь санасида компаниямиз “Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, кимёвий ўғитлар ва қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сотиш" бўйича ISO 9001:2008 сифат бошқаруви тизими мувофиқлик сертификатига эга бўлди.