Арпа минери

Бўлим: Зараркунандалар

Арпа минери

Арпа минери (Hydrelliagriscolla Fall)нинг пашшаси кулранг тусли, бошида йирик кўзлари бор. Танаси тўқ рангли қалқонча билан қопланган. Оёқлари тўқ кўнғир тусда. Корнида 6 та бўғими бор Қанотлари катта, ялтироқ. Личинкаси тухумсимон, оқиш - сарғиш, Танаси 13 та бўғгимга бўлинган. Бош қисмида яхши ривожланган (бақувват) жағлари бор. Етук личинкасининг катталиги 3-3,8 мм.Бу зараркунанда шолипояда июннинг ўрталарида пайдо бўлиб, баргларининг устки томонига тухум қўяди.

Келтирадиган зарари: арпа минери личинкалари баргнинг ичига тешиб кириб, паренхима тўқималарини ёки ёш ўсимлик поясини тешиб ичига киради ва шу тариқа шолини бутунлай қуритади. Битта уроғочи минер 75-88 дона тухум қўяди.

Қарши кураш чора-тадбирлари. Агротехник кураш- ноябр-декабр ойида ерни 20-25 см чуқурликда шудгорлаш, шолипоя четларини (валик) бегона ўтлардан тозалаш,алмашлаб экиш.

Кимёвий қарши кураш- шолипоя майдонида 1ўсимликда 0,5 дона личинка топилса, кимёвий воситалардан фуфанон 57% эм.к. 2,0 л/га, циперфос 55% эм.к 1,0-1,5 л/га, каратэ 5% эм.к 0,5 л/га ҳисобида пуркаш.

Кимёвий қарши кураш- кимёвий воситалардан фуфанон 57% эм.к. 2,0 л/га, циперфос 55% эм.к 1,0-1,5 л/га, каратэ 5% эм.к 0,5 л/га ҳисобида пуркаш.

Кузатиб бориш