Ғўза битлари (шира)

Бўлим: Зараркунандалар

Ғўза битлари (шира)

      Ғўзада ўсимлик битларининг бир неча тури зарар келтиради. Жумладан беда қора бити, полиз ёки ғўза бити, катта ғўза бити ва илдиз битлари экинларга жиддий зарар етказади.

     Ғўза битлари хаммахўр бўлиб, 50 турдан кўпроқ ўсимликларга зарар етказадилар. Бу зараркунандалар ғўза униб чиққанидан бошлаб токи ҳосил териб олингунга қадар зарар етказади. Айрим вақтда ғўза битлари 50-75 фоизгача ҳосилни камайишига сабаб бўлади. Бахорда ғўза битлари ғўза нихолларини ўсув нуқтаси ва барг ширасини сўриб, ниҳолларни ўсишини 2 хафтагача орқага суради. Кузда эса қора шира тушса хосил миқдор жихатидан озаймасада толани ифлослантириб, унинг сифатига жиддий зиён етказади. Баъзи серёғин ва салқин келган йиллари тупроқда намлик юқори бўлган вақтда ғўза ниҳолларини кучли зарарлайди. 

     Бу зараркунандалар майда бўлиб 2,5 мм дан 4 мм гача катталикда бўлади. Ғўза битларининг кўпчилиги (полиз ёки ғўза битидан ташқари) тухумлик даврида беда, кечки сабзавот ва бегона ўтларда қишловга кетади. Эрта бахорда ўртача суткалик хаво харорати 8-100С дан юқори бўлганда тухумларидан ширалар чиқиб, асосан бегона ўтларда озиқланиб, урчиб кўпая бошлайди. Мавсум давомида ширалар 13-25 та авлод беради. Хар бир шира умри давомида 35 донагача тирик туғади. Ёзда ширалар оталанмай - партоногенетик йўл билан кўпаяди. Натижада қисқа давр ичида ўсимликларни ўсув нуқтаси, барги ва танасида зич колониялар хосил қилади. Ширалар ёш нищолларни барглари ширасини сўриши натижасида барглар бужмайиб қолади. Ниҳоллар ўсиш ва ривожланишдан орқада қолиб пастки шохларида кўсак хосил бўлмайди.

Кузатиб бориш