Бўлим: Касалликлар
Пирикуляриоз - касаллик шолининг бутун ўсув даври давомида ер устки қисимларини зарарлайди. Барг пластинкасида 3-4 см узунликдаги тўқ жигарранг ҳошияли тез кенгайиб борадиган оч қўнғир рангли доғлар пайдо бўлади, кейинчалик доғлар қўнғир ранга кириб кейинчалик қуриб қолади. Пояларда эса касаллик тўқ узунчоқ доғлар кўринишида пайдо бўлади, кейинчалик буғинлар қорайиб халқа ҳосил қилади, натижада поянинг зарарланган буғинидан озуқа юқори қисмга ўтмай шу жойдан эгилиб синиб кетади. Касаллик баргда кўп тарқалиши натижасида рўвакларни ҳам зарарланишига олиб келади. Бунда рўвакларда ва донда оч қўнғир ва қўнғир тусли доғлар пайдо бўлади. Кучли зарарланган руваклар қуриб пуч донлар ҳосил бўлишига олиб келади.
Ўсув даври давомида касаллик конидия споралар орқали тарқалади. Ҳавода нисбий намлик кўп бўлиб, харорат 15-35 даража бўлганда касалликнинг ривожланишига қулай шароит вужудга келади. Ҳаво харорати 22-24 даража бўлиб, нисбий намлик 90-95 фоиз бўлганда касаллик фаол ривожланиб шолини батамом нобуд бўлишига олиб келади. Касаллик натижасида шолининг 20-25 фоиз ва ундан ортиқ ҳосил нобуд бўлиши мумкин.