Соҳил буйи пашшаси

Бўлим: Зараркунандалар

Соҳил буйи пашшаси

       Соҳил буйи пашшаси -  янги очилган ерларда кам сув талаб килувчи ўсимликлардан кейин экилган шолипояларга ката зарар етказади. Зараркунанданинг кўп қисми ёввойи ғалла экинларида ривожланиб кейин шолига ўтади. Пашшанинг буйи 4 мм, кўкрак ва қорни яшил металл рангда, личинкаси 7мм гача, сариқ рангда, 9 жуфт соҳта оёқлари бор, ғумбаги чузинчоқ сохта пилла.

Етук пашша ҳолида ўсимлик қолдикларида, кесаклар орасида ва йул қирғоқларидаги қуриган бегона ўтларда қишлаб қолади. Май ойида ҳаво харорати 18-20 даражага кўтарилганда урғочи пашшалар учиб шолипояларга тухум қуя бошлайди. Шу ойнинг 2-3 ўн кунликларида тухумдан чиқган личинкалар ўсимликдан  чиқган бирламчи илдизларни кемириб озиқланади ва шу ерда ғумбакка айланади. Ғумбакка ўтиш даврида личинкалар 6-8 жуфт оёқлари билан ўсимликни илдизи ва поясига маҳкам ёпишиб модда алмашинув жараёнини бузилишига олиб келади. Натижада ўсимлик сарғайиб сўлийди ва кейинчалик  қуриб сув бетига чиқиб қолади. Зараркунанда мавсумда 3та авлод беради. Энг кучли зарарни унинг биринчи авлоди беради. Бу вақтда уруғ униш фазасида бўлиб, личинкаларни зарари катта бўлади.

Кузатиб бориш