Қора курмак

Бўлим: Бегона ўтлар

Қора курмак

    Қора курмак (шамак) - бир йиллик бегона ўт буйи 160-170см, уруғини дон тозалаш машиналарида шолидан ажратиб олиш осон.Уруғи шолидан 2 хафта олдин пишади ва тўкилиб ерни ифлослантиради.Уруғи тупроқда 5-8 йилгача унувчанлигини сақлайди, биринчи йили ерга тўкилган уруғининг 50-60  фоизига яқини униб чиқади. Тупроқни 1см қатлами сернам ва ҳаво харорати 25 даража бўлганда уруғ яхши унади, лекин 12-14 даража иссиқда 7-8 см чуқурликда ҳам униб чиқиши мумкин. Шолипояларда сув сатхи 20-25 см, харорат 20-25 даража бўлса, қора курмакнинг майсалари 7-8 кунда нобуд бўлади,  лекин етук ўсимликлари  30 см  ли сув қатламида ҳам нобуд бўлмайди. Уруғи қишдан кейин, апрел-май ойларида кўкариб чиқади. Ўсув даври 64-90 кун.

Кузатиб бориш