Қамиш

Бўлим: Бегона ўтлар

Қамиш

    Қамиш - кўп йиллик илдизпояли ўсимлик, буйи 5 м гача етади. Кучли ривожланган илдизпоясидан, ер бағирлаб ўсадиган поясидан ва уруғидан кўпаяди. Илдизпоясининг йуғонлиги 4см, узунлиги 5-6 м гача етади, тупроқда 30-40 см чуқурликгача тарқалади. Ер бағирлаб ўсадиган поясининг узунлиги 20 м гача етади, хар бир буғинидан илдиз ва тик поялар ўсиб чиқади. Кўп гуллайди, лекин кам уруғлайди. Қамиш сув босган, сизот суви юза жойлашган ерларда, шунингдек, ташлама ариқ-зовурларда яхши ўсади. Бу ўсимлик ер танламайди, шўрланган ерларда ҳам ўсаверади.

Кузатиб бориш