Ун ғуборли ток қурти

Бўлим: Зараркунандалар

Ун ғуборли ток қурти

Ун ғуборли ток қурти ток ширасини суриб, унинг барча аъзоларини зарарлайди. Шикастланган ток барглари сарғайиб, тўкилиб кетади, узум бошлари эса қуриб қолади. Оқибатда ҳосил сезиларли даражада камайиб кетади. ғужумлари бемаза бўлиб етилади, устилари қуртнинг ширали чиқиндиси билан булғанади.

Кураш чоралари. Агар узумхўр қуртига қарши кураш ўтқазилган бўлса, ун ғуборли ток қуртига қарши баҳор, ёз ойларида махсус пуркаш ўтқазмаса, ҳам бўлади. Кураш чораларини амалга ошириш зарурати туғилса, кузда ёки эрта баҳорда куртаклар бўртиш олдидан Далатэ плюс 0,2 л/га, Энтолучо 0,3 л/га, Энтометрин 0,3 л/га, Индоксамектин 0,45-0,7 л/га препаратларидан бирини қўллаш тавсия этилади.

 

 

 

 

Кузатиб бориш