“Ғўза парвариши бўйича зарбдор 40 кунлик”даги дала юмушларига амалий ёрдам

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати масъул ходимларидан иборат гуруҳ Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов ва Пахтакор туманларидаги фермер хўжаликларида бўлиб, уларнинг дала юмушларини бажаришларига амалий жиҳатдан ёрдам бериб қайтдилар.

Кун давомида 50 та фермер хўжаликларида ғўза парвариши жараёнидаги агротехник тадбирларни сифатли бажариш бўйича иш ташкил этилди. “Беқиёс диёр замини”, “Олимжон Нуриддин”, “Арватин файз дала” каби ортда қолаётган фермер хўжаликларига йўл қўйилаётган хато ва камчиликларни бартараф этишда тавсия ва кўрсатмалар берилди. Шунингдек пахта майдонларини бегона ўтлардан тозалаш, культивация қилиш, суғориш, дала четлари ва йўл ёқаларидаги дарахтларни буташ, оқлаш каби тадбирлар амалга оширилди.

Бунинг натижасида Ҳ.Носиров ва Наврўз ҳудудларидаги фермер хўжаликлари фаолиятида мавжуд муаммоларни жойида туман ҳокимлиги, банк ва бошқа даҳлдор ташкилотлар мутасаддилар иштирокида хал этиш чоралари кўрилди. Фермер хўжаликлари раҳбарларига кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш юзасидан ҳуқуқий маслаҳат, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан ҳозирда яратилган имкониятлар тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.

http://www.agro.uz/uz/news/agro/-za-parvarishi-b-yicha-zarbdor-40-kunlik-dagi-dala-yumushlariga-amaliy-yerdam/
Манба: Матбуот хизмати