Энтодефол ҳамда Циклодефол ўз ишини уддалади

Нашир қилинган сана: 19.08.2021

Категория: Янгиликлар

Энтодефол ҳамда Циклодефол ўз ишини уддалади

Катта меҳнат эвазига етиштирилган ҳосилни кузнинг ёғин-сочинига қолдирмай, тез ва сифатли йиғиб-териб олишда ғўза дефолиацияси пахтакорлар учун энг муҳим тадбир саналади.

Ўз вақтида, сифатли ўтказилган дефолиация ғўза барглари тўлиқ тўкилишини таъминлайди, қатор ораларидан шамол ўтиши ва кўсакларга қуёш нурининг кўпроқ тушиши натижасида барвақт пишиб етилиши ва очилишига қўшимча имкон яратилади. Пахта қисқа муддатда йиғиб-териб олинади.
Мазкур муҳим агротехник тадбир учун “Ifoda” компаниясининг Энтодефол ҳамда Циклодефол препаратлари жуда қўл келади.

Хусусан, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидаги “Жиззах индустриал тўқима” кластерига қарашли “Ниятжон Сувонов” фермер хўжалигининг пахта майдонига Энтодефол (гектарига 150 г) ва Циклодефол (1,5 литр) препаратлари синов тарикасида сепилиб, фермерга кўрсатиб берилди.

Қуйидаги суратлар орқали сиз препарат сепилган ҳамда сепилмаган майдонлар орасидаги фарқни кўришингиз натижа мумкин. Сепилмаган майдон билан солиштирилди.

Кузатиб бориш

Хизмат маркази

Янгиликлар

Блог

Филиаллар

Аъзо бўлиш: