“ХЎЖАМУРОД БОБО НАБИРАЛАРИ” Ф/Х ЙИЛДАН-ЙИЛГА ҲОСИЛДОРЛИКНИ ОШИРИБ БОРМОҚДА

Нашир қилинган сана: 26.06.2020

Категория: Янгиликлар

“ХЎЖАМУРОД БОБО НАБИРАЛАРИ” Ф/Х ЙИЛДАН-ЙИЛГА ҲОСИЛДОРЛИКНИ ОШИРИБ БОРМОҚДА

Сурхондарё вилояти Узун туманидаги “Хўжамурод бобо набиралари” фермер хўжалигига қарашли 50 гектарли пахта майдони. Бу хўжалик Ифода компанияси билан 3 йилдан бери ҳамкорликда фаолият юритиб, ўтган йиллар мобайнида 40 центнердан юқори ҳосил олиб келмоқда. Бу йил ҳам ғўза етиштиришда биргаликда ишлов олиб борилмоқда. Бу далага шу пайтга қадар UAN-32, POTEX, IFO PZN, ENTOJEAN ва ANKA SUPER препаратлари қўлланилган. Ҳозирга келиб эса, далада ғўза қандаласи ғимирлаб қолиши мумкин. Бунга ENTOSPILAN кимёвий воситасини қўллаш кўзда тутилган. Хўжалик раҳбари бу мавсумда аввалги йиллардан кўра кўпроқ ҳосил олишни мўлжаллаб турибди.

– Хўжалигимизда кимёвий ишловларни доимий равишда “Ифода” билан биргаликда олиб борамиз. Агроном Гулсара опа даламизга келиб, кўриб, ташҳис қўйиб, нима зарур бўлса, шу бўйича аниқ тавсияларини бериб кетадилар, – дейди “Хўжамурод бобо набиралари” фермер хўжалиги раҳбари Аҳлиддин Хўжамуродов. – Натижалари яхши, буни ўзимиз ҳам сезяпмиз. Мана ҳозирги кунда ҳам ғўзаларимизда 10-11 тагача ҳосил элементлари мавжуд. 

Хўжалик раҳбари йилдан-йилга ҳосилдорликни ошириб бораётганини таъкидлади. Бу мавсумда ҳам пахта ҳосилидан ўтган йилгига нисбатан 5-10 центнер юқорилатишни мақсад қилган.

Кузатиб бориш

Хизмат маркази

Янгиликлар

Блог

Филиаллар

Аъзо бўлиш: