“Ifoda Agro Kimyo Himoya” МЧЖ ҚК яна бир кўргазмада иштирок этди

Нашир қилинган сана: 30.05.2022

Категория: Янгиликлар

“Ifoda Agro Kimyo Himoya” МЧЖ ҚК яна бир кўргазмада иштирок этди


14 апрель куни Тошкент вилояти Aгрохизматлар маркази(AKIS)да Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази томонидан аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, уй шароитида деҳқончилик, чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, уруғчилик, кўчатчилик, гулчилик соҳаларини ривожлантиришга бағишланган кўргазмали семинар ташкил этилди. 


Ўқув тренинг доирасида Германия Федератив Республикасидан тупроқнинг 19 та таҳлилини 3 дақиқада амалга ошириш имкониятига эга янги “СТЕНОН” инновацион техникаси кенг жамоатчиликка таништирилди.  


Мазкур семинарда “Ifoda Agro Kimyo Himoya” МЧЖ қўшма корхонаси ҳам ўзининг ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, препаратлари ҳамда томчилатиб суғоришда ишлатиладиган турли техник воситалари билан иштирок этди. 

Кузатиб бориш

Хизмат маркази

Янгиликлар

Блог

Филиаллар

Аъзо бўлиш: