КОМПАНИЯ ТЎЛА ҚУВВАТДА ИШГА ТУШДИ

Нашир қилинган сана: 29.11.2019

Категория: Янгиликлар

КОМПАНИЯ ТЎЛА ҚУВВАТДА ИШГА ТУШДИ

Куни кеча компаниямизнинг Наманган вилоятида жойлашган заводи тўла қувватда ишга туширилиши муносабати билан очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Республикадаги соҳа мутасаддилари, тармоқ вазирлик ва идоралар масъуллари, “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ ва Наманган вилоят ҳокимлиги раҳбарияти, хорижий ҳамкорлар шунингдек, юртимизнинг энг илғор деҳқону фермерлари, агрокластерлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Маросимда алоҳида тилга олинган жиҳат шу бўлдики, Президентимиз 2017 йил Наманган вилоятига ташрифи чоғида мазкур завод фаолияти билан танишиб, унинг ишлаб чиқариш қувватини янада ошириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни шу заводнинг ўзида тайёрлашни йўлга қўйиш тбўйича ўз тавсияларини берган эдилар. Бундан руҳланган компания жамоаси 2 йил мобайнида корхонани илғор ускунуа ҳамда энг замонавий технологиялар билан жиҳозлади ва хориж маҳсулотлари ўрнини боса оладиган, қолаверса, Европа стандартлари асосида маҳсулот тайёрлашни кенг йўлга қўйди.

Янги босқичда ва максимал қувватда иш бошлаган заводнинг очилиш маросимида рамзий лента кесилгач, меҳмонлар гуруҳларга бўлинган ҳолда корхона ишлаб чикариш мажмуини кўздан кечиришди

Тадбирдан олинган таассуротлар кўп бўлди. Аввало, бу маросим байрамона руҳда ташкил этилгани, турли куй-қўшиқлар, рақс ва концерт  уюштирилгани ҳамда меҳмонлар учун ажойиб дастурхон ёзилгани барчага манзур бўлди. Тадбир давомида илғор фермер ва деҳқонлар, фаол агрономлар, етакчи мутахассис ва бир қанча иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Йиғилганларга компаниянинг яқиндагина ташкил этилган “ИФОДА” журналининг илк сони тарқатилди. Умуман олганда, тадбир байрамдек ўтди. Ташриф буюрганлар эсдалик учун ажойиб суратлар билан ушбу кунни хотираларига муҳрлашди. Келинг яхшиси,  тадбирнинг илиқ ва ҳаяжонли онларини суратларда кўринг....

 

 

 

 

Кузатиб бориш

Хизмат маркази

Янгиликлар

Блог

Филиаллар

Аъзо бўлиш: