ОЛМАНГИЗ ХАРИДОРБОП БЎЛСИН ДЕСАНГИЗ...

Нашир қилинган сана: 03.07.2020

Категория: Янгиликлар

ОЛМАНГИЗ ХАРИДОРБОП БЎЛСИН ДЕСАНГИЗ...

Бу йил ёғингарчиликнинг ҳаддан зиёд кўп бўлиши кўплаб экинларга, хусусан, боғдорчиликка ҳам таъсир кўрсатмасдан қолмади. Мисол учун Қашқадарё вилоятидаги мазкур боғдаги олмаларга эътибор берсангиз, бунга ишонч ҳосил қилишингиз мумкин. Бу ерда кўп турдаги касалликларнинг ривожланиб тарқалишига замин яратилган. Шулардан асосийлари калмараз, парша касалликлари. Бу касалликларнинг таъсири натижасида олмада тўрланишлар, қора доғлар пайдо бўлиб, ёрилиш аломатлари кузатилган ва мева ўз харидорбоплигини йўқотган. 

–   Бу ерда табиатнинг ҳам устунлигини сезишимиз мумкин, – дейди етакчи агроном Алишер Маматвалиев. – Негаки, эрта баҳорда ҳам кимёвий ишловлар ўтказилган, бироқ ёмғирнинг ниҳоятда кўп бўлиши касалликларга айни муддао бўлган. Энди шундай бўлса-да, касаллик тушибди деб қўл қовуштириб ўтирмаслик керак. Агар ҳозир бунга эътибор бермайдиган бўлсак, навбатдаги ҳосил бериши 2-3 йилгача чўзилиб кетиши мумкин. 

Агроном бу касалликларга қарши таркибида капитокс, фосетел-алюминий, шунингдек, кумуш моддаси бўлган ЗЕРОКС препаратини қўллашни тавсия этади. Бу касалликлардан ташқари боғларда бактериал куйиш, манелиоз, ун-шудринг касалликлари учрайди.  Бу касалликларга ҳам бир даврнинг ўзида курашиш мумкин. Буларга қарши дастлабки босқичда “голден” бўлмаган олма навлари учун ФЛУТСИЛ препаратини қўлласа бўлади. Қолаверса, таркибида мис тутувчи препаратлар, масалан, оддий ҳолларда уй шароитида тайёрлаш мумкин бўлган бордо суюқлигини тайёрлаб сепилганда ҳам бу касалликнинг олдини олиш мумкин. Бундан ташқари  ЭНТОХЛОРОК-85 ( 1 тонна сувга 4 кг), ЭНТОХЛОРОК ПЛУС (3 кг 1 тонна сувга)  ва КРЕЗАКСИН (200 гр/ га.) кимёвий воситаларидан фойдаланилса, самарали натижага эришса бўлади. 

–   Кўп ҳолларда кимёвий воситалар қўлланилганда ҳам, мана шундай тўрланишлар ҳосил бўлади, – дейди А. Маматвалиев. – Масалан, Флутсил препаратини “голден” навли олмага қўлланилса, тўрланиш ҳосил қилиши мумкин. Шунинг учун боғларда кимёвий воситаларни қўллаётганда, албатта, агроном-мутахассислар билан бамаслаҳат амалга оширишларини илтимос қиламиз.

Кузатиб бориш

Хизмат маркази

Янгиликлар

Блог

Филиаллар

Аъзо бўлиш: