"IFODA" ПРЕПАРАТИ КЎРСАТГАН НАТИЖА

Нашир қилинган сана: 07.05.2021

Категория: Янгиликлар

"IFODA" ПРЕПАРАТИ КЎРСАТГАН НАТИЖА

Ғўза пайкалларида бегона ўтлар тарқалишига йўл қўймаслик лозим. Чунки бегона ўтлар илдиз тизими ғўзанинг илдизига нисбатан тез ўсиб, намлик ва озуқани бир неча марта ортиқча ўзлаштиради.

Буни яхши англаган “IFODA” компанияси агрономлари Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманидаги Мирсаидхон даласи фермер хўжалиги 6 гектар ерига тарқалган мастак, сули, оқ бош каби бир йиллик икки паллали бегона ўтларга карши Энторайграс препарати билан ишлов бериб, самарасини фермер хўжалиги раҳбарига кўрсатиб беришди.

Мутахассислар ғалла келгусида барқ уриб ривожланиши учун гектарига 1 кг Энтомикро препарати ҳамда занг касаллигига қарши Топ кроп ишлатишни ҳам тавсия этишди.

Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, бегона ўтлар ғўза майдонида сувнинг ортиқча сарфланишига ҳам олиб келади.

Кузатиб бориш

Хизмат маркази

Янгиликлар

Блог

Филиаллар

Аъзо бўлиш: