ЎТГАН ЙИЛ САРҲИСОБИ ВА 2021 ЙИЛ РЕЖАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР

Нашир қилинган сана: 12.01.2021

Категория: Янгиликлар

ЎТГАН ЙИЛ САРҲИСОБИ ВА 2021 ЙИЛ РЕЖАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР

Самарқанд вилоятида Ифода компаниясининг барча ҳудудий агрономлари учун семинар ташкил этилди. Амалий семинарда “Ifoda Drip” томчилатиб суғориш директори Ф.Ибрагимов, “Ifoda Agro Kimyo Himoya” МЧЖ директори ўринбосари Ж.Ялчин, Ифода Маркетинг раҳбари М. Седат Колжуоғлу ва бошқа мутахассислар иштирок этишди.

Ўтказилган семинар режасига кўра, 2020 йилда амалга оширилган ишлар, хусусан, пандемия шароитида ҳам иш тартибининг тўғри йўлга қўйилганлиги, фермер хўжаликлари ва кластерларга хизмат кўрсатиш сифати, товар айланмаси кўрсаткичлари, шунингдек, ҳудудий агрономларда мавжуд бўлган муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими борасидаги масалалар муҳокама қилинди.

Бундан ташқари 2021 йилда қилинадиган ишлар, янги лойиҳалар ва олдинга қўйилган мақсадлар айтиб ўтилди. Хусусан, “Ифода”нинг ишлаб чиқарган янги маҳсулотларини фермер хўжаликларига танитиш, “Ifoda Drip” томчилатиб суғориш тизими ва унинг афзаллиги, хусусиятларини миришкорларга тўғри етказиш, Феромон тутқичларининг фойдали томонларини кенг тарғиб этиш ва бошқа шу каби масалалар юзасидан дастурий режа тузиб олинди.

Кузатиб бориш

Хизмат маркази

Янгиликлар

Блог

Филиаллар

Аъзо бўлиш: