ЦEЦEЦE

Таъриф

Таъсир этувчи моддаси: Хлормекват хлорид 75% (750 г/л)
Препарат шакли: Сувда эрийдиган концентрат

Қўлланиши:

ЦЕ ЦЕ ЦЕ бўғин қисқартирувчи препарат бўлиб, буғдой ўсиб
кетишининг олдини олади. Бунинг натижасида буғдой пояси
йўғонлашиб ётиб қолишга мойиллиги йуқолади ҳамда юқори
ҳосил олишга имконият яратилади.

Таъсир этиш механизми:

ЦеЦеЦе препарати ичдан (системали) таъсир этувчи
препаратлар турига мансуб. У буғдойнинг барги ва пояси
орқали шимилиб, бутун ўсимликка поя бўйлаб тарқалади.
ЦеЦеЦе препаратни қўллашда уни сарфлаш миқдорига
қатъий риоя қилиш шарт. Чунки оз сепилса, таъсир
қилмайди, аксинча, меъёрдан ортиқ сепилса, буғдойни
қотириб қўяди.

Авфзалликлари

Афзалликлари:

Препарат буғдой илдизининг ривожланишини ва чуқур кетишини тезлаштиради
Ҳосилнинг пишиши сезиларли даражада тезлашади
Дон вазни ортиб, ҳосил сифати яхшиланади
Ғалла тупроққа солинган ўғитларни яхши ўзлаштиради
Ўсимликдаги бўғинлар оралиғини қисқартириб, озиқ моддаларни бошоққа тўғри етиб боришини таъминлайди
Буғдой баргларини қалинлаштириб, зараркунанда ва касалликларга нисбатан чидамлилигини оширади
Ҳаво ҳарорати юқори бўлган ҳолатларда бошоқдаги донларнинг пуч бўлиб қолишини олдини олади