DALATE

Хусусиятлар

Инсектоакарицид

(Лямбдацигалотрин 5%)

Сўрувчи ва кемирувчи зараркунандаларга қарши қўлланиладиган инсектоакарицид!

Таъриф

 Қўлланиши:

Сўрувчи ва кемирувчи ҳашаротлар ҳамда каналарга қарши инсектоакарицид. Зарарли хасва, ширалар, трипс, ўргимчаккана, оққанот, баргўрар қуртлар, каналар, дон қўнғизлари, чигирткалар, тут парвонаси,  шиллиққурт, визилдоқ қўнғиз, фитономус, қовун пашшаси, узум баргўрар қуртлари, мевахўрлар, олма қурти, илдиз қурти ва бошқа зараркунандаларни йўқотишда қўлланилади.

 

Сарф меъёрлари ва қўллаш тартиби

Сўрувчи ва кемирувчи зараркунандалар ҳамда каналарга қарши зараркунанданинг турига қараб гектарига 0.15-0.5 литр ҳисобида ўсимликнинг ўсув даврида пуркалади