ENTO RAYGRAS

Таъриф

Райграс (мастак) ва бошқа бир йиллик бошоқли
ҳамда икки паллали бегона ўтларга қарши
қўлланиладиган гербицид!

Мезасульфурон-метил 3% +
йодосульфурон метил-содиум 0,6%

Қўлланиши:

Бир йиллик бошоқли ва икки паллали бегона ўтларга қарши курашда
қўлланилади. Райграс (мастак), Ёввойи Сули (Оқ Бош), Тулки Қуйруқ,
Итқуноқ турлари, Курмак, Эшакшўра, Жағ-жағ, Шўра, Сассиқпоя,
Қуртэна, Салатўт, Чумчуқтили, Мойчeчак, Лолақизғалдоқ, Ёввойи
турп, Аччиқўт, Юлдузўт, Тиласпи, Олабўта, Аччиқмия, Қизилтасма,
Бангидeвона, Исмалоқ ва бошқа бегона ўтларга қарши самарадорлиги
юқори.

Таъсир этиш механизми:

Препарат сепилганда бегона ўтнинг барги орқали ва маълум
миқдорда илдиз орқали ўсимлик ичига сингиб киради ва ичидан
(системали) таъсир этади. Гектарига 0.25-0.3 кг препаратга 1
л Ифопауэр сирт фаол моддасидан қўшиб ишлатилиши шарт.
Қўлланилгандан сўнг бир неча соат ичида таъсир этишни
бошлайди ва яққол натижалар 7-14 кун ичида кўринади.
Гербицид қўлланилган майдонларда иккинчи экин сифатида
пахта, соя, экинларини экиш мумкин, маккажўхори экишдан
олдин тупроқни 25 см чуқурликда ҳайдаш тавсия этилади.

Авфзалликлари

Райграс, ёввойи сули ва бошқа бегона ўтларга қарши юқори самара беради.
Энто Райграс қўлланган ғалла майдонларида бошқа турдаги гербицидларни қўллашга хожат қолмайди.
Препарат самараси учун тупроқ таркиби ва намлигининг аҳамияти йўқ.
Тез таъсир этади: бегона ўтларнинг яққол қуриши икки ҳафтада кўринади.