ENTOJEAN

Таъриф

Ўсиш ва ривожланишни бошқарувчи модда!

Қисқа бўғин – мўл ҳосил!

Description

Ўсиш ва ривожланишни бошқарувчи модда

 Қисқа бўғин – мўл ҳосил

 Таъсир этувчи моддаси: Мепикват хлорид 98% (980 г/кг)

Препарат шакли: кристалл кукун

Хавфлилик даражаси IV-синфга оид (кам захарли)

Сиғими:   10 гр

Қўлланиши:

Энтожеан препарати ғўза ғовлаб кетишининг олдини олади. Бунинг натижасида ғўзанинг пастки қисмида асосий кўсаклар пайдо бўлиб, улар эрта очилади ва юқори ҳосил олишга имконият яратилади.

Қўллаш муддати:

Препарат ғўза ўсишини бошқариш учун бир мавсумда 3 марта ишлатилади.

Биринчи марта – ғўза 7-8 та чинбарг чиқариб шоналаганда илдиз қисмининг ривожланишини ва шоналар ажралишини тезлаштириш, баргларини қалинлаштириш учун.

Иккинчи марта – гул кўринганда ғўзани бақувват қилиш, шоналарини кўпайтириш, гуллашини тезлаштириш учун.

Учинчи марта – кўсак пишиш бошланганда ғўза шохларининг энига ва бўйига ўсиши (ғовлаши)ни, унумли гул ва шоналарнинг тўкилишини ва унумсиз шохларининг ўсишини тўхтатиш мақсадида сепилади.

Афзалликлари:

  • Препаратини қўллаш эса ғўза илдизининг ривожланишини ва чуқур кетишини тезлаштиради
  • Ҳосилнинг пишиши сезиларли даражада тезлашади
  • Кўсак вазни ортиб, ҳосил сифати яхшиланади
  • Тупроққа солинган азотли ҳамда фосфорли ўғитлар самарадорлигини оширади
  • Ўсимликдаги бўғинлар оралиғини қисқартириб, озиқ моддаларни шона, гул ва меваларга тўғри етиб боришини таъминлайди
  • Ғўза баргларини қалинлаштириб, зараркунанда ва касалликларга нисбатан чидамлилигини оширади
  • Ҳаво ҳарорати юқори бўлган ҳолатларда шона, гул ва кўсакларнинг тўкилиб кетишини олдини олади
  • Препарат ўз муддатларида сифатли қўлланилганда, ЧЕКАНКА қилишга ҳожат қолмайди (Қўшимча маълумот учун мутахассисларимизга мурожаат қилинг)

Таъсир этиш механизми:

Препаратнинг таъсир этувчи моддаси 98 фоизли техник мепикват хлорид бўлиб, оқ-сарғич рангли ҳидсиз, тузга ўхшаб яхши эрийди. Ғўза барги, ҳосил элементлари ва пояси орқали шимилиб, бутун ўсимликка поя ва новдалари бўйлаб тарқалади.

Бошқа препаратлар билан уйғунлиги (қўлланиши):

Препаратни қўллаш даврида ғўзада шира, трипс, ўргимчаккана ва бошқа зараркунандалар бўлса, бундай зараркунандаларга қарши кураш учун тавсия этилган препаратлардан бирини у билан бирга қўллаш мақсадга мувофиқдир. Бундай ишчи эритмани шу заҳоти ишлатиб юбориш зарур.

Экинларга зарарли таъсири:

Тавсия этилган меёрларда ва белгиланган муддатларда ишлатиш, ўсимликларга мутлақо салбий таъсир этмайди

 Ишчи эритмани тайёрлаш тартиби:

Иш бошлашдан аввал бак, шланг ва пуркагич тозалигини, шунингдек, пурковчи ускунанинг ишга тайёрлиги текширилади. Сўнгра пуркагичдан сув ўтиш миқдори бир меъёрдалиги ва 1 гектарга сарфланадиган суюқлик миқдори меъёри аниқланади.

Энтожеан  препаратини алохида идишда эритиб она ишчи эритма тайёрлаб олиш лозим,тайёрланган оналик эритмани бакнинг ярми сув билан тўлдириб,  ишлаб турган аралаштиргичга тайёрланган ишчи эритмани аниқ миқдори қўшилади.

Энтожеан  препарати ОВХ-28, ОВХ-600 маркали вентиляторли пуркагичдан фойдаланилса, ишчи эритма сарфи гектарига 250-300 литрни  ташкил этади.

Ишчи эритма тайёрлангандан сўнг кечиктирмасдан қўлланиши лозим.

Иқтисодий самарадорлиги:

Препарат ўз муддатларида сифатли қўлланилганда, пахтанинг ҳосилдорлиги гектаридан 5-10 центнергача ҳосил қўшилади.

ДИҚҚАТ!!!

  • Препаратни қўллашда уни сарфлаш миқдорига қатъий риоя қилиш шарт. Чунки оз сепилса, таъсир қилмайди, аксинча, меъёрдан ортиқ сепилса, ғўзани куйдиради ва қотириб қўяди
  • Ўсимликларни озуқа билан таъминлиши ривожланишига қараб, меъёрдан кам озиқланган ҳамда суғорилган майдонларда препарат миқдорини мос равишда иккинчи ишловда 30 грамм, учинчи ишловда 60 грамм сепиш тавсия этилади
  • Сувдан қолган ва кўллатиб суғорилган ғўза ниҳолларига сепиш тавсия этилмайди

Сарф меъёрлари ва қўллаш тартиби

Экин тури Қўллаш даври Сарф меъёри

 

г/га

Қўллаш муддати Ҳосил йиғишгача қанча қолганда ишлов тугалланади (кун) Мавсумда неча маротаба қўллани

 

ши

Ғўза 7-8 чин барг чиқариб шоналаганда 15 Ўсимликларнинг ўсув даврида пуркалади 1
Ғўзани бақувват қилиб, шонани кўпайтириб, гуллашни тезлатишга 45 Ўсимликларнинг ўсув даврида пуркалади 1
Ғўзани ғовлашини олдини олишга, ҳосил элементларини кўпайишга 90 Ўсимликларнинг ўсув даврида пуркалади 1

Хавфсизлик чоралари:

Прeпаратни қўллашда “Ўзбeкистон халқ ҳўжалигида пeстицидлар ишлатилиши, сақланиши ва ташиш жараёнидаги санитария қоидалари ва гигиeна мeъёрлари” (Тошкeнт СанПИН  0150-04) қўлланмасидаги барча хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш лозим.

Прeпарат -10оC дан юқори ва  +30оC дан паст бўлган ҳароратда пeстицидларни сақлаш учун мўлжалланган, қуруқ ва салқин жойда сақланиши керак.

Препаратни қўллаш ва сақлаш ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компаниянинг назоратидан ташқарида бўлганлиги сабабли, мос  бўлмаган шароитларда сақланиши ва нотўғри қўллашдан юзага келувчи зарарларга ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компания масъул эмас.

Сақлаш муддати: Қадоқланган ҳолида 2 йил.