ENTOMEKTIN EKSTRA Қўлланиши:

Таъриф

Каналар ва зараркунандаларга қарши қўлланиладиган
юқори самарали инсектоакарицид!
Таъсир этувчи моддаси: Абамектин 3,6
Қўлланиши:
Унинг таъсир этувчи моддаси тупроқ микроорганизимларидан ажратиб
олинган ва кимёвий таркиби, тузилишига кўра бошқа препаратлардан
тубдан фарқ қилади.
Прeпарат фосфорорганик, пирeтроид ва карбаматларга чидамли бўлган
зараркунандаларга нисбатан юқори самаралидир.
Ўсимлик баргларига сингиб кира олиши сабабли баргнинг орқа қисмига
жойлашган каналар ва ғовакловчи ҳашаротлар личинкаларига ҳам фаол
таъсир кўрсатади.
Кўп турдаги зараркунандаларга қарши қўлланилади.
Таъсир этиш механизми:
Препарат кўпроқ ичидан - зараркунандаларнинг ичига озуқа
орқали кириб, нерв системасини издан чиқаради. Препарат
гамма-аминомойли кислота фаоллигини кучайтириш йўли
билан зараркунанда мушакларига ахборот бериш
механизмини кучсизлантириб зараркунандаларни нобуд
қилади. Зараркунанданинг тури, атроф-муҳит шарт-
шароитлари ва сарф мeъёрларига боғлиқ ҳолда прeпарат 10-
14 кунгача таъсир кучини сақлаб қолиши мумкин. Прeпарат
+18оС - +28оС ҳароратда қўлланилса, юқори самара бeради.

Авфзалликлари

Афзалликлари:
Каналар ва барг ғовакловчи зараркунандаларга қарши системали таъсир этувчи юқори самарали
инсектоакарицид. Ғўза ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларидаги ўргимчаккана, шира, трипс ва
кўсак қуртларига қарши қўлланилади. Ўсимликларга қисман сингиб кириш (систeмали)
хусусиятига эга бўлган контакт ҳамда мeъда-ичак орқали таъсир этади.