ENTOMIN

Хусусиятлар

Инсектоакарицид

нефт мойлари 80%

Зараркунандаларга қарши кенг спектрли восита.

Таъриф

Таъсир этиш хусусияти:
Ушбу препарат кенг кўламда қўлланилганда зараркунандаларга таъсир этиш хусусияти энг самарали инсектоакарицидлардан бири ҳисобланиб, мевали боғлардаги қишловчи зараркунандалар ва уларнинг кейинги авлодларига қарши самарали таъсир қилади.
Препарат таркибидаги парафин мойи қўлланган ўсимлик юзаси бўйлаб тенг ёйилади ва зараркунанданинг нафас йўлларига киради ҳамда нафас йўлини беркитади. Препарат мевали боғ, токзор ҳамда манзарали дарахтларда учрайдиган қалқондорлар, сохта қалқондорлар, нок ширинчаси, комсток қурти, қон бити ва шунга ўхшаш зирхли зараркунандаларга қарши қўлланилганда тухуми ёки танасидаги моддалар ва ҳаво алмашинувини тўхтатиб, мустахкам қобиқ хосил қилади. Шу тариқа зараркунандалар бўғилиб, нобуд бўлишига олиб келади.

Сарф меъёри ва қўллаш тартиби​.

Экин тури Зараркунандалар Сарф меъёри, л/га Қўллаш муддати ва усуллари Мавсумда неча маротаба қўлланилиши
Уруғли ва
данакли боғлар,
манзарали экинлар
Қалқондорлар, нок ширинчаси, комсток қурти, қон бити 10-15 Тиним даврида, кўчат танасига
пуркаш орқали
1