ENTOPAZ EKSTRA

Хусусиятлар

Таъсир этувчи моддаси: Пенконазол 10% (100 г/л)

Препарат шакли: эмульсия концентрати

Хавфлилик даражаси: III-синфга оид (ўртача хавфли)

Сиғими: 1 литр

Таъриф

Қўллаш муддати:

Энто-паз препарати мевали бог,ток ва сабзавот экинлари касалликларига ва касаллик таркатувчи спораларга карши  профилактик ишлов бериш юкори самара беради.

Препарат экинларни фаол усув даврида +10оС +25оС ҳароратда қўлланилса, юқори самара беради.

 

Таъсир этиш механизми:

Препарат қўлланилгандан сўнг ўсимлик томонидан шимилади  1 соат ичида таъсир эта бошлайди. Замбуруғ патогенига ўсимликда биринчи гаусторлар (сўрғичлар) ҳосил бўлиш бочқичида таъсир этади. У тўқима мембранасида стероллар биосинтезига тўсқинлик қилиб, замбуруғлар ривожланишини тўхтатади. Гарчи пенконазол таъсири биологик даражада касалликнинг олдини олиш, даволаш ёки умуман касалликни йўқ қилиш имконини берса ҳам, яхши натижаларга касалликнинг фаол ва ривожланишнинг бошланғич даврида қўллаганда эришиш мумкин бўлади.

Касалликнинг тури, атроф-муҳит шарт-шароитлари ва сарф меъёрларига боғлиқ ҳолда препарат 15 кунгача таъсир кучини сақлаб қолиши мумкин.

Бошқа препаратлар билан уйғунлиги (қўлланиши):

Энто-паз препарати бошка пестицидлар (Далате, Агрофос-Д, Энтомектин, Делтасис ва бошқалар)  билан уйғун ҳолда (биргаликда) кулланилиши мумкин.

 

Ишчи эритмани тайёрлаш тартиби:

Иш бошлашдан аввал бак, шланг ва пуркагич тозалигини, шунингдек, пурковчи ускунанинг ишга тайёрлиги текширилади. Сўнгра пуркагичдан сув ўтиш миқдори бир меъёрдалиги ва 1 гектарга сарфланадиган ишчи эритма миқдори меъёри аниқланади.

Энто-паз препаратини алохида идишда эритиб тайерлангандан сўнг бакнинг ярми сув билан тўлдирилади ва ишлаб турган аралаштиргичга препаратни аниқ миқдори қўшилади.

Энто-паз фунгицидининг ишчи эритмасини пуркашда ОВХ-28, ОВХ-600 маркали вентиляторли пуркагичдан фойдаланилса, ишчи эритма сарфи гектарига 400-600 литр  булишини таъминлаш лозим.

 

 

Иқтисодий самарадорлиги:

Фунгицид ўз муддатларида сифатли қўлланилганда, касаллик келтирадиган зарарни ўз вақтида бартараф этиши ҳисобига, касалланган майдонга нисбатан 20-25% гача ҳосил қўшилиши мумкин

Сарф меъёрлари ва қўллаш тартиби

 

Экин тури Касалликлар Сарф меъёри л/га Қўллаш муддати ва усуллари. Мавсумда неча маротаба қўлланиши
Олма Уншудринг, мева чириш касалликлари, 0.2-0.3 Ўсимликнинг ўсув даврида пуркалади 3
Ток Уншудринг 0.2-0.25 Ўсимликнинг ўсув даврида пуркалади 4
Очиқ грунтдаги ва иссиқхонадаги помидор Уншудринг 0.5 Ўсимликнинг ўсув даврида пуркалади 2
Очиқ грунтдаги бодринг Уншудринг 0.125-0.15 Ўсимликнинг ўсув даврида пуркалади 2
Ёпиқ грунтдаги бодринг Уншудринг 0.5-0.75 Ўсимликнинг ўсув даврида пуркалади 2

               

Хавфсизлик чоралари:

Прeпаратни қўллашда “Ўзбeкистон халқ ҳўжалигида пeстицидлар ишлатилиши, сақланиши ва ташиш жараёнидаги санитария қоидалари ва гигиeна мeъёрлари” (Тошкeнт СанПИН  0150-04) қўлланмасидаги барча хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш лозим.

Прeпарат 0оC дан юқори ва  +30оC дан паст бўлган ҳароратда пeстицидларни сақлаш учун мўлжалланган, қуруқ ва салқин жойда сақланиши керак.

Препаратни қўллаш ва сақлаш ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компаниянинг назоратидан ташқарида бўлганлиги сабабли, мос  бўлмаган шароитларда сақланиши ва нотўғри қўллашдан юзага келувчи зарарларга ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компания масъул эмас.

 

Сақлаш муддати: Қадоқланган ҳолида 2 йил.

Авфзалликлари

Афзалликлари:

  • Бошқа фунгицидларга чидамлилиги юқори бўлган касалликларга ҳам фаол таъсир этади
  • Ҳам касалликни олдини олиш, ҳам даволаш учун қўлланилади
  • Ўсимлик баргларига оз муддатда шимилади ва тез таъсир қилади
  • Тежамкор: гектарига 0.125 литрдан бошлаб 0,4 литргача қўлланилади
  • Меъёрдан ортиқ қўлланилганда ҳам экинларга зарарли таъсир кўрсатмайди