ENTOSPILAN

Хусусиятлар

Таъсир этувчи моддаси: Ацетамиприд 20 % (200 г/кг)

Препарат шакли: эмульсия концентрати

Хавфлилик даражаси: III-синфга оид (ўртача хавфли)

Сиғими: 100 гр

Таъриф

Қўллаш муддати:

Препарат экинларни фаол усув даврида,заркунадаларни ривожланишини бошлангич даврида    қўлланилса  юқори самара беради.

Препаратни экин турларига караб 2 марта 10-15 кун оралатиб қўллаш мумкин.

Таъсир этиш механизми:

Ўсимликларга сингиб кириш (системали) хусусиятига эга бўлганлиги сабабли  баргнинг орқа қисмига жойлашган ғовакловчи ҳашоротлар личинкаларига ҳам фаол таъсир кўрсатади. Зараркунанданинг тури, атроф-муҳит шарт-шароитлари ва сарф меъёрларига боғлиқ ҳолда препарат 14-21 кунгача таъсир кучини сақлаб қолиши мумкин. Препарат қўлланилгандан кейин 1 соатдан сўнг самарасини куриш мумкин. Препарат +18оС – +28оС ҳароратда қўлланилса, юқори самара беради.

Бошқа препаратлар билан уйғунлиги (қўлланиши):

Энтоспилан  препаратини бошка кимёвий воситалар билан  уйғун ҳолда (биргаликда) қўлланилиши мумкин.

 Экинларга зарарли таъсири:

Препарат қўлланилаётган экинларга зарарли таъсир кўрсатмайди

 Ишчи эритмани тайёрлаш тартиби:

Иш бошлашдан аввал бак, шланг ва пуркагич тозалигини, шунингдек, пурковчи ускунанинг ишга тайёрлиги текширилади. Сўнгра пуркагичдан сув ўтиш миқдори бир меъёрдалиги ва 1 гектарга сарфланадиган ишчи эритма миқдори меъёри аниқланади.

Энтоспилан препаратини алохида идишда эритиб она ишчи эритма тайёрлаб олиш лозим,тайёрланган оналик эритмани бакнинг ярми сув билан тўлдириб,  ишлаб турган аралаштиргичга тайёрланган ишчи эритмани аниқ миқдори қўшилади.

Энтоспилан  препаратининг ишчи эритмасини пуркашда ОВХ-28, ОВХ-600 маркали вентиляторли пуркагичдан фойдаланилса, ишчи эритма сарфи гектарига 250-300 литр  булишини таъминлаш лозим

Препарат самарадорлиги:

Инсектицид ўз муддатларида сифатли қўлланилганда, зараркунандаларнинг экинларга келтирган зарарини олдини олиш ҳисобига, инсектицид қўлланилмаган майдонга нисбатан 25-30% гача ҳосил қўшилиши мумкин.

Сарф меъёрлари ва қўллаш тартиби

Экин тури Зараркунандалар Сарф меъёри кг/га Қўллаш муддати ва усуллари Мавсумда неча маротаба қўлланиши
Ғўза Шира, трипс 0.15 Ўсимликнинг ўсув даврида пуркалади 2
Ғўза Ғўза тунлами 0.3 Ўсимликнинг ўсув даврида пуркалади 2
Тут Тут парвонаси 0.15 Ўсимликнинг ўсув даврида пуркалади 2

 Хавфсизлик чоралари:

Прeпаратни қўллашда “Ўзбeкистон халқ ҳўжалигида пeстицидлар ишлатилиши, сақланиши ва ташиш жараёнидаги санитария қоидалари ва гигиeна мeъёрлари” (Тошкeнт СанПИН  0150-04) қўлланмасидаги барча хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш лозим.

Прeпарат 0оC дан юқори ва  +30оC дан паст бўлган ҳароратда пeстицидларни сақлаш учун мўлжалланган, қуруқ ва салқин жойда сақланиши керак.

Препаратни қўллаш ва сақлаш ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компаниянинг назоратидан ташқарида бўлганлиги сабабли, мос  бўлмаган шароитларда сақланиши ва нотўғри қўллашдан юзага келувчи зарарларга ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компания масъул эмас.

 Сақлаш муддати: Қадоқланган ҳолида 2 йил.

Авфзалликлари

Афзалликлари:

  • Ғовакловчи ҳашаротлар (халқ тилида рассом) га қарши юқори самарадорликка эга
  • Узоқ муддат ўз таъсир кучини сақлаб туради
  • Тежамкор: кам сарф-меъёрларида қўлланилади
  • Об-ҳаво шароитлари препаратнинг самарадорлигига таъсир қилмайди
  • Қўлланилгандан 1 соатдан бошлаб яққол самара кўрила бошлайди
  • Фойдали ҳашаротлар учун кам зарарли