ENTOXLOROK PLYUS

Таъриф

Замбуруғли касалликларга қарши курашда самарали фунгицид!

Description

Замбуруғли касалликлардан иккитомонлама ишончлилик!

 

Таъсир этувчи моддаси: миснинг хлорли оксиди 397.5 г/кг + цимоксанил 42 г/кг

Препарат шакли: намланувчи кукун

Хавфлилик даражаси III-синфга оид (ўртача хавфли бирикма)

Сиғими:   1 кг

 

Қўлланиши:

Сиз кутганингиздан кўра юқори самара берувчи фунгицид бўлиб, қўлланилгандан кейин касалликларни узоқ вақт назорат қилади. Картошкадаги фитофитороз, альтернариоз, токдаги мильдю, бодрингдаги пероноспороз, очиқ ва ёпиқ грунт помидордаги фитофитороз, макроспориоз, касалликларига қарши юқори самара берувчи фунгицид ҳисобланиб хар гектарига 2.0-3.0 кг миқдорда қўлланилади

 

Афзалликлари:

  • Таркибида икки хил таъсир этувчи моддаси борлиги бошқа фунгицидларга чидамлилиги ошган касалликларни ҳам даволайди
  • Препарат қўлланилгандан сўнг ўсимликларни ўсиш ва ривожланишига зарарли таъсир этмайди
  • Касалликларни ҳам олдини олади, ҳам даволайди
  • Переноспориоз (сохта уншудринг) га қарши энг самарали восита
  • Фунгицидни қўлланиш жараёнида бошқа зараркунандаларга курашиш лозим бўлса инсектицидлар билан биргаликда аралаштириб ишлатиш мумкин

 

Қўллаш муддати:

Препарат экинларнинг фаол ўсув даврида, замбуруғли касаликлар тушмасдан олдин профилактик ишлов бериш ёки касалликнинг бошланғич даврида 5 фоизгача зарарланиш аниқланганда қўлланилса,  юқори самара беради.

Препаратни экин турларига қараб 2-4 марта 10-15 кун оралатиб қўллаш мумкин.

 

Таъсир этиш механизми:

Препаратнинг  таркибидаги миснинг хлорли оксиди барг юзасида ҳимоя қобиги ҳосил қилиб, замбуруғ ва бактерияларни ўсимликнинг ички қаватига киришига йўл қўймайди, иккинчи таъсир этувчи моддаси цимоксанил эса касалликнинг бошланғич ривожланиш босқичида, пояга кираётган замбуруғ ипчаларини нобуд қилади ва ўсимликни даволайди.

Касаллик тарқатувчи замбуруғларни спора ҳосил қилиш жараёнини тўхтатиб, ўсимликни 10 – 12 кун давомида ишончли химоя қилади

Бошқа препаратлар билан уйғунлиги (қўлланиши):

Энтохлорок  плюс препарати зараркунандаларга карши ишлатиладиган инсектицидлар (Делтасис, Далате, Агрофос-Д, Энтолучо ва бошқалар) билан уйғун ҳолда (биргаликда) қўлланилиши мумкин.

Ишчи эритмани тайёрлаш тартиби:

Иш бошлашдан аввал бак, шланг ва пуркагич тозалигини, шунингдек, пурковчи ускунанинг ишга тайёрлиги текширилади. Сўнгра пуркагичдан сув ўтиш миқдори бир меъёрдалиги ва 1 гектарга сарфланадиган ишчи эритма миқдори меъёри аниқланади.

Энтохлорок  плюс препаратини алоҳида идишда эритиб тайерлангандан сўнг бакнинг ярми сув билан тўлдирилади ва ишлаб турган аралаштиргичга препаратнинг аниқ миқдори қўшилади.

Энтохлорок  плюс фунгицидининг ишчи эритмасини пуркашда ОВХ-28, ОВХ-600 маркали вентиляторли пуркагичдан фойдаланилса, ишчи эритма сарфи гектарига 250-300 литр  бўлишини таъминлаш лозим.

 

Иқтисодий самарадорлиги:

Фунгицид ўз муддатларида сифатли қўлланилганда, касаллик келтирадиган зарарни ўз вақтида бартараф этиши ҳисобига, касалланган майдонга нисбатан 30-35% гача ҳосил қўшилиши мумкин.

 

Экин тури Касалликларлар Сарф меъёри

 

кг/га

Қўллаш муддати Ҳосил йиғишгача қанча қолганда ишлов тугалланади(кун) Мавсумда неча маротаба қўлланиши
Ток Мильдю 2.5-3.0 Ўсимликларни ўсув даврида 30 3
Картошка Фитофтороз, макроспориоз, альтернариоз 2.0-2.5 Ўсимликларни ўсув даврида 30 3
Бодринг Переноспориоз 2.0-2.5 Ўсимликларни ўсув даврида 30 3
Помидор Фитофтороз, макроспориоз 2.0-2.5 Ўсимликларни ўсув даврида 30 3

 

Хавфсизлик чоралари:

Прeпаратни қўллашда “Ўзбeкистон халқ ҳўжалигида пeстицидлар ишлатилиши, сақланиши ва ташиш жараёнидаги санитария қоидалари ва гигиeна мeъёрлари” (Тошкeнт СанПИН  0150-04) қўлланмасидаги барча хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш лозим.

Прeпарат -10оC дан юқори ва  +30оC дан паст бўлган ҳароратда пeстицидларни сақлаш учун мўлжалланган, қуруқ ва салқин жойда сақланиши керак.

Препаратни қўллаш ва сақлаш ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компаниянинг назоратидан ташқарида бўлганлиги сабабли, мос  бўлмаган шароитларда сақланиши ва нотўғри қўллашдан юзага келувчи зарарларга ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компания масъул эмас.

 

Сақлаш муддати: Қадоқланган ҳолида 2 йил.