Фосетал

Таъриф

Бактериал куйишга қарши қўлланиладиган фунгицид!

Description

Бактериал куйишга қарши қўлланиладиган фунгицид!

Таъсир этувчи моддаси: Фосетал алюминий 80%

Препарат шакли: намланувчи кукун

Қўлланиши:

Олмадаги бактериал куйиш касаллигига қарши қўлланадиган фунгицид. Гектарига 1.5-3.0  кг миқдорда қўлланилади

 Афзалликлари:

  • Бошқа препаратларга чидамли бўлган бактериал куйиш касаллигига қарши қўлланилади
  • Препарат қўлланилгандан сўнг ўсимликларни ўсиш ва ривожланишига зарарли таъсир этмайди
  • Касалликларни ҳам олдини олади, ҳам даволайди

 Таъсир этиш механизми:

Фосетал ўсимлик томонидан яхши шимилади. Препарат таъсири биологик даражада касалликнинг олдини олиш даволаш ёки умуман касалликни йўқ қилиш имконини берса ҳам яхши натижага касалликнинг фаол ва  ривожланишнинг бошланғич даврида эришиш мумкин бўлади.Препарат қўлланилгандан сўнг тез муддатда ичига таъсир эта бошлайди ва 15 кунгача таъсир кучини сақлаб қолади. Препарат 10-15 кунгача таъсир кучини йўқотмайди.

ЭСЛАТМА: Фунгицидни таркибида мис моддаси бор препаратлар ва азотли ўғитлар билан бирга қўллаб бўлмайди.

Иқтисодий самарадорлиги:

Фунгицид ўз муддатларида сифатли қўлланилганда, касаллик келтирадиган зарарни ўз вақтида бартараф этиши ҳисобига, касалланган майдонга нисбатан 35-40% гача ҳосил қўшилиши мумкин.

 Сарф меъёрлари ва қўллаш тартиби:

Экин тури Касалликларлар Сарф меъёри

 

кг/га

Қўллаш муддати ва усуллари Ҳосил йиғишгача қанча қолганда ишлов тугалланади(кун) Мавсумда неча маротаба қўлланиши
Олма Бактериал куйиш 1.5-3.0 Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади 30 3

 Прeпаратни қўллашда “Ўзбeкистон халқ хўжалигида пeстицидлар ишлатилиши, сақланиши ва ташиш жараёнидаги санитария қоидалари ва гигиeна мeъёрлари” (Тошкeнт СанПИН  0150-04) қўлланмасидаги барча хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш лозим.

Прeпарат 0оC дан юқори ва  +30оC дан паст бўлган ҳароратда пeстицидларни сақлаш учун мўлжалланган, қуруқ ва салқин жойда сақланиши керак.

Эслатма: Препаратни қўллаш ва сақлаш ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компаниянинг назоратидан ташқарида бўлганлиги сабабли, мос  бўлмаган шароитларда сақланиши ва нотўғри қўллашдан юзага келувчи зарарларга ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компания масъул эмас (Давлат кимё комиссияси “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун рухсат этилган пестицидлар ва агрохимикатлар рўйхати” 3-бет 7-абзацга асосан).