PROFENTRIN

Таъриф

Каналар ва зараркунандаларга қарши қўлланиладиган
юқори самарали инсектоакарицид!
www.ifoda.uz
Сарф меъёрлари ва қўллаш тартиби
Инсектицидлар
Таъсир этувчи моддаси: Профенофос 300 г/л + Лямбда-цигалотрин 15 г/л
Препарат шакли: эмульсия концентрати
Хавфлилик даражаси: III-синфга оид (ўртача хавфли)
Қўлланиши:
Препарат таркибидаги профенофос текганда ва ичдан таъсир этиш
хусусиятига эга бўлган фосфорорганик инцектицид бўлиб, тангача
қанотлилар яъни капалаклар тухумини ҳам қириш хусусиятига эгадир.
У барг тўқималари орқали тез сингиб, трансламинар таъсир этиш
хусусиятига эга.
Иккинчи таъсир этувчи моддаси лямбда-цигалотрин
зараркунандаларга сиртдан ва меъда ичак орқали таъсир қилади. У
зарарланишнинг олдини олиш учун ва зарарланиш бошлангандан сўнг
ҳам қўлланилади ҳамда бир неча ҳафта ўз таъсирини кўрсатиб туради.
Таъсир этиш механизми:
Таъсир этувчи моддаси ўсимлик барглари орқали сўрилиб,
бутун танасига бир маромда тарқалади ва доимий
ҳаракатда бўлади, бу эса ўз навбатида барча сўрувчи
зараркунандаларга қарши тeз ва тўлиқ таъсир қилади.

Авфзалликлари

Афзалликлари:
Кўп турдаги зараркунандаларга самарали таъсир қилади
Иссиқ ҳароратда ҳам яхши самара беради
Зараркунандаларнинг барча ривожланиш босқичларида ҳам самарали таъсир қилади
Ҳам тана орқали, ҳам меъда-ичак орқали таъсир қилади