СеСеСе

Таъриф

Ўсиш ва ривожланишни бошқарувчи модда!

 

Description

Ўсиш ва ривожланишни бошқарувчи модда

 Таъсир этувчи моддаси Хлормекват хлорид 75% (750 г/л)

Препарат шакли: сувда эрийдиган концентрат

Қўлланиши:

ЦЕ ЦЕ ЦЕ  бўғин қисқартирувчи препарат бўлиб, буғдой ўсиб кетишининг олдини олади. Бунинг натижасида буғдой пояси йўғонлашиб ётиб қолишга мойиллиги йуқолади ҳамда юқори ҳосил олишга имконият яратилади.

Тупроқнинг юқори қисмида нам доимо етарли бўлганлиги туфайли буғдой илдизи мана шу юзада яхши шаклланади.

Афзалликлари:

  • Препарат буғдой илдизининг ривожланишини ва чуқур кетишини тезлаштиради
  • Ҳосилнинг пишиши сезиларли даражада тезлашади
  • Дон вазни ортиб, ҳосил сифати яхшиланади
  • Тупроққа солинган азотли ҳамда фосфорли ўғитлар самарадорлигини оширади
  • Ўсимликдаги бўғинлар оралиғини қисқартириб, озиқ моддаларни бошоққа тўғри етиб боришини таъминлайди
  • Буғдой баргларини қалинлаштириб, зараркунанда ва касалликларга нисбатан чидамлилигини оширади
  • Ҳаво ҳарорати юқори бўлган ҳолатларда бошоқдаги донларни пуч бўлиб қолишини олдини олади

Қўллаш муддати:

Препарат буғдой ўсишини бошқариш учун бир мавсумда 1 марта ишлатилади.

Буғдойнинг тупланиш фазасидан найчалаш фазасига ўтиш даврида илдиз қисмининг ривожланишини  тезлаштириш, баргларини қалинлаштириш ва бўғин оралиқларини қисқартириб ҳосилдорликни ошириш учун қўлланилади.

 Таъсир этиш механизми:

ЦЕ ЦЕ ЦЕ препарати ичдан таъсир этувчи препаратлар турига мансуб. У буғдойнинг барги ва пояси орқали шимилиб, бутун ўсимликка поя  бўйлаб тарқалади.

ЦЕ ЦЕ ЦЕ  препаратни қўллашда уни сарфлаш миқдорига қатъий риоя қилиш шарт. Чунки оз сепилса, таъсир қилмайди, аксинча, меъёрдан ортиқ сепилса, буғдойни куйдиради ва қотириб қўяди.

Бошқа препаратлар билан уйғунлиги (бирга қўлланиши):

Препаратни қўллаш даврида буғдойда шира, трипс, хасва ва бошқа зараркунандалар бўлса, бундай зараркунандаларга қарши кураш учун тавсия этилган препаратлардан бирини у билан бирга қўллаш мақсадга мувофиқдир. Бундай ишчи эритмани шу заҳоти ишлатиб юбориш зарур.

Ишчи эритмани тайёрлаш тартиби:

Иш бошлашдан аввал бак, шланг ва пуркагич тозалигини, шунингдек, пурковчи ускунанинг ишга тайёрлиги текширилади. Сўнгра пуркагичдан сув ўтиш миқдори бир меъёрдалиги ва 1 гектарга сарфланадиган суюқлик миқдори меъёри аниқланади.

ЦЕ ЦЕ ЦЕ  препаратини алохида идишда эритиб она ишчи эритма тайёрлаб олиш лозим,тайёрланган оналик эритмани бакнинг ярми сув билан тўлдириб,  ишлаб турган аралаштиргичга тайёрланган ишчи эритмани аниқ миқдори қўшилади.

ЦЕ ЦЕ ЦЕ    препарати ОВХ-28, ОВХ-600 маркали вентиляторли пуркагичдан фойдаланилса, ишчи эритма сарфи гектарига 250-300 литрни  ташкил этади.

Ишчи эритма тайёрлангандан сўнг кечиктирмасдан қўлланиши лозим.

Иқтисодий самарадорлиги:

Препаратни қўлланилиши натижасида кулланилмаган майдонларга нисбатан хосилдорлик хар бир гектар хисобига 3,5- 10 центнерга ортади.

ДИҚҚАТ!!!

ЦЕ ЦЕ ЦЕ препаратини тупланиш давридан найчалаш даврига утиб кетган, сувдан қолган ва етарли озука берилмаган буғдой ниҳолларига сепиш тавсия этилмайди.

 Сарф меъёрлари ва қўллаш тартиби

Экин тури Мақсад Сарф меъёри

 

л/га

Қўллаш муддати Ҳосил йиғишгача қанча қолганда ишлов тугалланади (кун) Мавсумда неча маротаба қўлланиши
Буғдой Буғдой ўсиб кетиши ва ётиб колишининг олдини олиш, ҳосил элементларини кўпайтириш 1 Ўсимликларнинг  тупланиш даврида пуркалади 1

Хавфсизлик чоралари:

Прeпаратни қўллашда “Ўзбeкистон халқ ҳўжалигида пeстицидлар ишлатилиши, сақланиши ва ташиш жараёнидаги санитария қоидалари ва гигиeна мeъёрлари” (Тошкeнт СанПИН  0150-04) қўлланмасидаги барча хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш лозим.

Прeпарат 0оC дан юқори ва  +30оC дан паст бўлган ҳароратда пeстицидларни сақлаш учун мўлжалланган, қуруқ ва салқин жойда сақланиши керак.

Препаратни қўллаш ва сақлаш ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компаниянинг назоратидан ташқарида бўлганлиги сабабли, мос  бўлмаган шароитларда сақланиши ва нотўғри қўллашдан юзага келувчи зарарларга ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компания масъул эмас.

Сақлаш муддати: Қадоқланган ҳолида 2 йил.