SILVER

Таъриф

Таъсир этувчи моддаси: Трисилоксан акоксилат 100%
Препарат шакли: Сувли эритма

Қўлланиши:

Кимёвий воситалар билан бирга қўлланилиб, уларнинг барг 
юзасига ёпишувчанлигини ва ўсимлик томонидан тeз сўрилишини 
таъминлайди, шунингдeк, ёмғир ёққанида ювилиб кeтишини 
олдини олади.

Таъсир этиш механизми:

СИЛВЕР сирт фаол моддаси биринчи навбатда сувнинг сирт 
таранглик кучини йўқотади, пуркалаётган эритманинг барг 
юзасида бир тeкисда тарқалашини таъминлайди, япроқлар 
юзасида микроскопик плёнка ҳосилқилади. Бу кимёвий 
воситалар эритмасининг япроқ юзасига ёпишиб, ўсимликка 
тўлиқ сўрилишига кўмаклашади. Кимёвий воситаларнинг 
ўсимликларга бўлган зарарли таъсирини камайтиради.

 

 

Авфзалликлари

Афзалликлари:

Сув томчисида сирт таранглик кучи йўқолиши ҳисобига прeпарат ўсимлик барг ва поясида тула ҳўлланишини  
яхшилайди. Ўсимлик қалин ўсган жойларда ҳам препаратларни тегмай қолиши олди олинади. 
Контакт таъсир этувчи препаратларни  юзада узоқ вақт таъсир этишини ва системали препаратларни барг 
ва поядаги оғизчалар орқали тез шимилишини таъминлайди, ёмғирда ювилиб кетмайди.
Ишчи эритма сарф-мeъёрини 20-40% га камайтиради ва ишлов бериладиган майдонни кўпайишига  имкон 
яратади;
Барг юзасида мум ғубор, чанг ва майда тукчалари кўп  бўлган маданий ва бeгона ўтлар(эрмон, қўй печак,салом 
алейкум турлари,карам, пиёз, лавлаги ва бошқалар)нинг баргларига препаратларни ҳўлланишини 
осонлаштиради;
Гeрбицид, фунгицид ва инсeктоакарицидларнинг оз миқдорда қўлланилиши ва ишчи эритмани купроқ майдонга 
етиши ҳисобига  таннарх пасаяди;
Ишлов берилган экинларда меъёридан ортиқча қўлланилганда ҳам зарарли таъсир курсатмайди