Сабзи етиштириш агротехникаси

Harvesting bunch of fresh washed carrot on the old wooden background

Сабзи етиштириш агротехникаси

Ўтмишдошлар.

Энг яхши ўтмишдошлари бу эртаки картошка, дуккакликлар, бодринг, эртаки карам.

Экиш муддатлари.

Эрта маҳсулот олиш учун баҳорда далага ер етилганда биринчи имконият бўлиши билан уруғи сепилади. Сақлаш мақсадида етиштириш учун июннинг биринчи ярмида экилади. Уруғ тупроққа 1…3 см чуқурликда экилади. Қатор оралиғи 25…30 см бўлади. 10 м2 га уруғ сарфи 1,5…5 грамм (1 гектарга 1.5…3 кило махсус сеялкаларда экилганида). 2-3 чинбарг ҳолатида 1.5… 4 см чуқурлигида чопиқ қилинади. 1м2ерга ҳосил мақсади ҳисбога олиниб 50 дан 200 гача ўсимлик бўлиши керак.

Уруғ экилганидан кейин қатқалоқ ҳосил бўлишидан эҳтиёт бўлиш керак, акс ҳолда ниҳоллар нобуд бўлиши мумкин. Сабзи экилган эгатчаларга юпқа қилиб гўнг сепиб қўйилиши қатқалоқ пайдо бўлишини олдини олади.

Маъданли озуқалантириш.

1 м2дан 6 кило (1 гектардан 60 тонна) сабзи ҳосилини олиш учун 300 гр аммиак селитра, 500 гр суперфосфат ва 600 гр калий тузини10 м2га сепиш даркор (N 100, P2O5 100, K2O 200 кг таъсир моддасини 1 гектарга). Фосфорли ва калийлиўғитларни кузги ҳайдов вақтидақўшиш тавсия қилинади, азотли, фосфорли ва калийлиўғитларни эса озуқа сифати берилади. Сабзи магнийга сезгир, 80…100 грамини 10 м2га солинади (Mg2O 80…100 килотаъсир моддаси1 гектарга). Сабзи тагига янги гўнг солиш дурустмас, сабаби, мевалари ҳунуклашиб узоқ сақланмайдиган бўлиб қолади.

Суғориш.

Илдизмеваларни ёрилиб кетишини олдини олиш мақсадида суғориш мунтазам бўлиши керак. Мавсум ичида 5 – 7 суғориш амалга оширилиши керак, яъни 10 м2 га 300…350 литр (300…350 м3/гектарига).

Касалликлар ва зараркунандалар

Сабзининг асосий зараркунандаси – сабзи (пашшаси) чивини.

Кураш чоралари: алмашлабэкишга қатъий риоя қилиш,эрта экиш,тупроқ ҳарорати пашша учган вақтда +15…+17о С бўлганда Би-58, дельтасис, далатэ, энтоспилан вабошқа инсектицидлар билан ишлов бериш.

Асосий касалликлари – фомозваальтернариоз.

Кураш чоралари: Уруғларни дорилаш, ўсимликларни фунгицидлар акробат МЦ, энтохлорок +, энтохлорок экстра ва бошқалар билан ишлов бериш.

Етиштиришнинг муҳим усули – ўсимликларни чопиқ қилиш. Алоҳида бегона ўтларга қарши кенг япроқли ўтларга қарши Оксигол, найза баргли бегона ўтларга Зелдек Экстра ҳамда Энтогарт гербицидларини меъёрларида ишлатиш тавсия этилади.Шунда бегона ўтлар йўқолади ва илдизмевани учи кўкариб кетишдан сақланади.

Сақлашга мўлжалланган сабзи музлашидан аввал йиғиб олиниши ва механик зарар етмай йиғиштирилиши керак. Бу муваффақиятли сақлашнинг гарови ва шарти.