ИФОДА КОМПАНИЯСИДА СИНОВ-ТАЖРИБА ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

Препаратлар самарадорлигини синаш учун ўтказиладиган дала синов-тажрибалари “Ифода Агро Кимё Ҳимоя" компаниясига қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчилар учун келтирилаётган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг барчаси ҳар йили, албатта, дала синов-тажрибаларидан ўтказиб борилади. Синов-тажрибаларнинг афзалликлари:
  • Республикамизнинг турли иқлим ва тупроқ шароитларида препаратларни қўллаш учун мақбул бўлган миқдорни ва қўллаш муддатларини аниқлаб олинади.
  • Келтирилаётган ўсимликларни ҳимоя килиш воситаларининг самарадорлик даражаси баҳоланади.
Жойлардаги синовларни қуйидаги мутахассислар ўтказадилар:
  • ҳудудий менежерлар
  • ҳудудий агрономлар
Тажриба-синов ишларини ташкил этиш босқичлари 1-БОСҚИЧ Синовдан ўтказиладиган Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини компания томонидан махсус чиқарилган буйруқ асосида ҳудуддаги регионал менежерлар ва агрономларга топширилади. 2-БОСҚИЧ Ҳудудлардан синов-тажриба ишларини амалга ошириш учун экин майдонлари танланади ва мутахассислар иштирокида синов ўтказилади. Синов-тажрибаларни ўтказиш вақтида қишлок хўжалик экинлари экилган далаларни тўғри танлаб олишга алоҳида эътибор қаратилади. Танланган дала региондаги иқлим ва тупроқ шароити кўпроқ тарқалган ҳудуддан бўлиши керак. 3-БОСҚИЧ Синов-тажриба ишларини ўтказиш жараёни компания мутахассислари томонидан сурат ва видеолавҳаларга олиб борилади. 4-БОСҚИЧ Синов тажрибалари ўтказилиш давомида саволлар туғилган тақдирда компаниянинг агрономия бўлимидаги тажриба синовлари ўтказувчи агрономга ёки бош агрономга мурожаат қилиш мумкин 5-БОСҚИЧ Дала тажрибаси ўтказилган майдонга компания, препарат номи, сарф-меъёри, қайси зараркунанда, бегона ўт ва касалликка қарши қўлланилганлиги ёзилган табличка ўрнатилади ҳамда суратга ёки видеосъёмкага олинади. Тажриба ўтказилган майдонда қандай агротехник тадбирлар ўтказиш мумкин ёки мумкин эмаслиги, маслаҳатлашган ҳолда суғоришни амалга ошириш кераклиги ҳақида фермер хўжалиги раҳбари билан келишиб олинади. 6-БОСҚИЧ Ҳар бир тажриба 2 такрорлаш асосида утказилади. Танланган участкада контроль (препарат қўлланилмаган майдон), биринчи норма, кейин иккинчи норма, сўнгра яна контрол ва биринчи ҳамда иккинчи нормалар қўлланилади. 7-БОСҚИЧ Тажрибани бошлашдан олдин препаратни номи, таъсир этувчи моддаси, ишлаб чикарилган санаси, партия номери ва пломбалари бутунлиги съёмкага олинади. 8-БОСҚИЧ Дала тажрибалари ўтказилиш муддати якунлангандан ва препаратни қандай ишлаши аниқланганидан кейин тажриба ўтказилган экин майдонининг эгаси, регионал менежер ва регионал агрономлар имзоси билан далолатномалар тузилади. Ишчи эритма тайёрлаш Ишчи эритма меъёри - бегона ўт, зараркунанда ва касалликларига қарши гербицидлар, инсектицидлар, фунгицидларнинг ишчи эритмаларини пуркашда ОВХ-28, ОВХ-600 маркали вентиляторли пуркагичлардан фойдаланилса ишчи эритма сарфи 300 литрни, қўл аппаратларида эса ишчи эритма сарфи гектарига 250-350 литрни ташкил этади. Препаратлар қўлланилаётганда ҳаво ҳарорати 15-180С дан юқори бўлганда яхши самара беради. Гербицид, инсектицид ва фунгицидларни ишлатишдан аввал бак, шланг ва пуркагич тозалигини, шунингдек, пурковчи ускунанинг ишга тайёрлиги текширилади. Сўнгра пуркагичдан сув ўтиш миқдори бир меъёрдалиги ва бир гектарга сарфланадиган суюқлик миқдори аниқланади. Ишчи эритма тайёрлашда бакнинг ярми сув билан тўлдирилади ва ишлаб турган аралаштиргичга кимёвий препаратлардан бирининг аниқ миқдори қўшилади. Агар пуркагич баки техник ёки гидравлик аралаштиргич билан жиҳозланмаган бўлса, аввал, алоҳида идишда кимёвий препаратлардан бирининг бирламчи эритмаси тайёрланади ва пуркагич бакига қуйилади. Ишчи эритма тайёрлангандан сўнг кечиктирмасдан қўлланиш лозим. Қишлоқ хўжалик экинларида зараркунанда ҳашаротлар, касалликлар ва бегона ўтлар пайдо бўлиши бир вақтга тўғри келса, гербицид, инсектицид ва фунгицидларни қўшиб ишлатиш яхши самара бериши билан бирга ортиқча сарф-ҳаражатларнинг олди олинади. Препаратлар қўшиб ишлатилганда кимёвий препаратларнинг қўллаш муддатлари мос келиши ва компонентларнинг (препаратларнинг бири-бирига) ўзаро қўшилиши мувофиқ бўлиши шарт. Шунингдек, препаратларни самарали таъсир этиши учун уларни аралаштиришда қуйидаги кетма-кетликка қатъий риоя қилиш зарур.
        1. сувда эрувчи гранула
        2. намланувчи кукун
        3. сувда дисперцияланувчи гранула
        4. суспензия концентрати
        5. эмульсия концентрати
        6. сувда эрувчи концентрат
        7. сувли эритма
Кимёвий ишлов беришда қатнашувчи кишилар шахсий ҳимояланиш воситалари; кўзойнак, респиратор, резина қўлқоп, резина этик, махсус устбош билан таъминланишлари ва ишлов бериш якунланганидан кейин юз-қўлларини совунлаб ювишлари, душ қабул қилишлари лозим. Кимёвий воситалар қўлланилаётган жойда аптечка бўлиши зарур. Кимёвий препаратлар пуркаш усули билан қўлланилаётганда, шамолнинг тезлиги 3-4 метрдан юқори бўлмаслиги керак. Пуркаш ишлари ўтказиладиган вақтда хаво очиқ бўлиб, майсалардаги шудринг ёки ёмғир томчилари қуригандан кейин эрта билан ва кечки салқинда, ҳаво ҳарорати +280С гача бўлганда ўтказилади.

Ўтказилган синов-тажриба ишларидан лавҳалар

Бир йиллик кенг баргли бегона ўтлар босган ғалла майдони

Бир йиллик кенг баргли бегона ўтларга қарши Энтостар гербицидининг қўлланиши

Қўлланилган Энтостар гербицидининг самарадорлиги

Шоли майдонидаги курмакка Энтоливер гербицидининг таъсири

Энтоливер гербициди қўлланган майдондаги шоли ҳосили

Энтожеан препарати қўлланган ғўза майдони

Энтожеан препаратининг самарадорлиги

Токдаги мильдю касаллигига қарши Строби препаратининг қўлланиши

Нано Гроу стимуляторининг буғдой уруғини экиш билан бирга қўлланилиши