Тарвуз етиштириш технологияси

Тарвуз ўстириш агротехникаси

Тарвуз турли хил қумлик ерларда энг яхши ўсадиган полиз ҳиcобланади. Фузариоз ва бошқа патогенлар (касаллик қўзғатувчилар) ерда пайдо бўлишини олдини олиш мақсадида ўсимликни айланишига (севооборот) риоя килиш керак ва тарвузни шу экилган ерга 7-8 йилда бир экиш керак.

Ернинг ҳарорати 12-15оСга етганда 5-6 см чукурликда тарвуз экилади.

Экиш схемаси – 180…300x60x80 см, экиш чуқурлиги сугориш қийин ерларда 4-5 см, сугориладиган ерларда 6-8 см.

Уруғ сарфланиши 10 м2 (0,5 кило/га) 8000 – 11000 дона.

Тарвуз илдизи тагига 20…30см10 м2 (20…30 кг/га) органик ўғит ва минерал ўғитларидан:

-аммиак селитра 300 гр.,

-суперфосфат 300 гр.,

-калий тузи 250 гр. берилади.

Органик ўғитлар ва 2/3 фосфор ва калий ўғитлари кузда берилади.

Фосфор, калий қолдиклари эса (подкормка)озуқа бериш ўсиш шароитларига караб 3-4 маротабагача суғорилиб берилади.

Бир маротаба суғорилиш нормаси 300-350 л. 10 м2 (300 – 350 куб/га).

Ун шудринг, фузариоз сулиши, бактериоз – тарвуз учун энг хавфли касалликлар.

Курашиш чоралари:

Севооборот (ер алмашлаш)га риоя килиш, уруғларни дорилаш, ўсимликларни касалликларига қарши Акробат, Энтоликур, Энтохлорок(лар) каби фунгицидлар билан дорилаш даркор.

Асосий ҳашаротлар – кўк ва қора шира, трипс, ўргимчак кана ва кўсак қуртидир.

Бу ҳашаротлар пайдо бўлганида қуйидаги препаратлар билан дориланади: Энтолучо, Энтосоран, Энтомектин, Далате, Энтовант, Би58 ва бошқалар.

Сорт АуПродюсер

AU Producer

КриcпидF1 КримсонСвит

Crimson Sweet

Король Кубы

Қора тарвуз

Тип Кримсон Свит Кримсон Свит Кримсон Свит Кримсон Свит
Пишишмуддати (кун) 75 65-70 80 75-80
Вазни 8-12 кг 7-10 кг 8-15 кг 5-8 кг
Пўстлоғи Очяшилчизиқларбиланяшилчизиқлар Очяшилчизиқларбиланяшилчизиқлар Яшилчизиқларбилантўқ-яшилчизиқлар Тўқ қора яшил
Этичи Қизил Қизил Тўқ қизил Тўқ қизил
Касалликларга

чидамлилиги

Фузариоз/антракноз Фузариоз Фузариоз/антракноз Фузариоз/антракноз
Изоҳ Юқори ҳосилдор гибрид Истеъмолучунжуда

Яхши

Стандарт кўринишидаги, узоққа ташишгамослашган Стандарт кўринишидаги, узоққа ташишгава сақлашга мослашган

Ривожлантириш ва ҳосилдорликни оширишда компаниямизнинг Вуксал комплекси, ВЛ 77, Хосилини каби стимулятор ва озуқалардан кўрсатилган меъёрларда фойдаланиш мақсадга мувофиқ.