Компания мутахассислари Туркия давлатига хизмат сафарини амалга оширдилар

SAMSUNG CAMERA PICTURES

Ифода компаниясининг малакали агрономлари ва мутахассислари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш технологиялари билан танишиш мақсадида Туркия давлатида хизмат сафарида бўлдилар. Ташриф давомида қишлоқ ҳўжалигидаги энг сўнгги янгиликлар, инновацион технологиялар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда мўл ва сифатли ҳосил олиш бўйича замонавий амалиётлар билан танишдилар.

Ташриф дастури юқори технология ва малакали билимлар асосида фермерларнинг ҳосилдорлигини оширишга эътибор қаратган ҳолда режалаштирилган бўлиб, Қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларида юқори қўшилган қиймат ҳосил қилиш учун маҳсулот етиштиришнинг уйғунлашган тизимининг аҳамиятини ва ҳосилдорликни аниқ кўрсата оладиган намуна ва ўрнаклар ҳам ушбу дастурга қўшилган эди.

Жумладан, мутахассисларимиз дунёдаги тўлиқ қишлоқ хўжалиги технологиялари билан жиҳозланган илк Технология  – Таълим ва Инновация Қишлоғи бўлган  Vodafone Ақлли Қишлоғи (Smart Village)га ва унда Ғўза, Буғдой, Мева ва Савзавот етиштиришда ҳосилдорлик ва самарадорликни оширган машина жиҳозлар ва ҳосил етиштириш усуллари кўрсатиладиган майдонларга ташриф буюрдилар. Ташриф давомида бундай қишлоқларда аграр соҳани ривожлантиришда қўлланиладиган янги технологияларнинг синалиши, янги навларнинг яратилиши, метеостанциялар, ақлли технологиялар ёрдамида маҳсулот етиштириш билан танишдилар. Айниқса, пахтани озиқлантириш, зарарли организмлардан ҳимоя қилиш ҳамда юқори ҳосил олиш технологияси билан танишдилар.

Пахтачилик тадқиқотлари бўйича дунёга машҳур Progen уруғчилик компаниясига ташриф буюриб, бу ердаги пахтанинг янги навларини яратиш ва пахтани етиштириш ҳамда ундан юқори ҳосил олиш бўйича инновацион технологиялар билан танишдилар.

 

Мутахассисларимиз деҳқон ва фермерларнинг дала майдонлари ҳамда иссиқхоналарида бўлиб, у ерда етиштирилаётган маҳсулотлар, уларни озиқлантириш ва парваришлаш, юқори ва сифатли ҳосил олиш технологиялари ҳамда соҳадаги инновациялар билан танишдилар, улар ҳақида батафсил маълумотлар олдилар.

Ташриф барча иштирокчилар учун сермазмун ва фойдали бўлди.