Ифода Агро Кимё Ҳимоя

 

Маълумки, аҳолининг озиқ-овқат билан таъминланиш даражаси ва мамлакат озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи кўп жиҳатдан қишлоқ хўжалиги соҳасига бевосита боғлиқ. Бугунги кунда дунёда қарийб (графика) 1 миллиард киши айнан ушбу тармоқда меҳнат билан банд. Бундан ташқари, аграр сектор саноатнинг бошқа қатор қувватлари учун хомашё манбаи ҳисобланади. 

Шу жиҳатдан бутун дунёда уни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Бироқ юқори ҳосилдорликсиз қишлоқ хўжалиги самарадор соҳа бўла оларми-ди? Ёки ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўлламасдан, ҳосилдорликни доимий ошириб боришга эришиш мумкин-ми деган, ҳақли савол туғилади! Жаҳон тажрибасидан маълумки, эндиликда бунинг мутлақо иложи йўқ!

Мутахассисларнинг таъкидлашларича, қишлоқ хўжалигида агрокимёнинг роли бундан буён фақат ошиб боради. Зеро, бугунги кунда ҳосилдорликнинг 60%и айнан ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш ва ўсувни бошқарувчи воситалар ҳиссасига тўғри келмоқда.

«IFODA» компанияси фаолияти бевосита аграр сектор субъектлари учун ана шундай зарур ҳамда экологик хавфсиз бўлган воситаларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Ўз олдига дунё бозорида муносиб ўрин эгаллаш каби улкан мақсадларни қўйган мазкур корхона 22 йил мобайнида муваффақият ва шиддатли ривожланиш йўлидан бориб, бугунги кунда Ўзбекистоннинг етакчи агрокимё маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларидан бирига айлана олди.

Компания нафақат юқори сифатли маҳсулотларни тайёрлайди ва етказиб беради, балки истеъмолчиларга ўсимликларни ҳимоя қилиш маданиятини оширишга доир ўзининг  юқори малакали хизматларини ҳам  кўрсатади.

“Ифода” компаниясининг Наманган вилоятида жойлашган заводи унинг ишлаб чиқариш тизимидаги асосий, таъбири жоиз бўлса, бош бўғини ҳисобланади.

Илғор ускуналар ҳамда энг замонавий технологиялар билан  жиҳозланган мазкур корхона хориж маҳсулотлари ўрнини боса оладиган ва европа рецептлари асосида тайёрланадиган юқори сифатли ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Бунда дунёга машҳур йирик компанияларнинг хомашёларидан кенг фойдаланилади.

Асосий мақсад – маҳаллий бозорни тўлдириш, сўнгра эса хориж мамлакатларига эскпортни йўлга қўйишдир.

Завод маҳсулотларининг сифати шу ердаги махсус ихтисослашган лабораторияда назорат қилиб борилади. Ушбу лабораторияда маҳсулот намуналарининг кимёвий элементлари таркиби синчковлик билан таҳлил қилиниб, унинг белгиланган норма ва таркибга қанчалик мослиги, хусусан, модда ва компонентларнинг етарли миқдорда экани таҳлил қилинади.

2019 йилда ишга тушган ихтисослашган тадқиқот ва ривожланиш Марказининг илмий даражага эга бўлган маҳаллий ва хорижий мутахассислари заводда тайёрланаётган препаратларнинг юқори сифатини таъминлаш мақсадида мунтазам равишда тадқиқот ишларини олиб борадилар.

Халқаро тажрибага эга бўлган чет эллик технологларни ўзида жамлаган “Ифода”нинг аҳил жамоаси ҳам илмий, ҳам ишлаб чиқариш билан боғлиқ мураккаб вазифаларни аъло даражада бажаришга қодир.  

Бугун заводда йилига 10 000 000  литргача пестицидлар ишлаб чиқариш имконияти мавжуд. Шунингдек, бу ерда турли хилдаги органик минерал ўғитларнинг кенг ассортиментлари, жумладан, томчилаб суғоришга мўлжалланган сувда эрувчан кукун шаклидаги NPK ўғитлар ишлаб чиқарилади (ишлаб чиқариш қуввати йилига - 40 000 тонна).
Бундан ташқари, ўсимлик баргларига сепиш учун мўлжалланган 40 турдан ортиқ суюқ ўғитлар тайёрланади (ишлаб чиқариш қуввати йилига - 30 000 тонна).

Тупроққа қўшиладиган махсус гранулали NPK ўғитларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилганини компаниянинг сўнгги ютуқларидан бири сифатида эътироф этиш мумкин. (Ишлаб чиқариш қуввати йилига - 100 000 тонна) 

Бугунги кунда компания томонидан ишлаб чиқарилаётган юқори сифатли маҳсулотларнинг тури 150 номдан ортиқроқни ташкил қилади. Турли минерал ва органик ўғитлар ҳамда кимёвий воситаларни ишлаб чиқаришга доир қўшимча чора-тадбирлар натижасида уларнинг сафи мунтазам кенгайиб бормоқда.

Ўзбекистоннинг серунум тупроғи ҳамда компаниямизнинг технологик имкониятлари ва унинг инновацион салоҳиятини бирлаштирган ҳолда “Ифода” ўз фаолиятини янада мукаммаллаштиришга интилмоқда. IFODA  бугун ISO сифат тизимини тўлиқ жорий этган бўлиб, ISO 9001:2008 ва ISO 9001:2015 сертифакатларига эга.

Жамоадаги ҳар бир ходим ўз имкониятларини тўлақонли намоён эта оладиган бир муҳит яратилди. Бунда ҳар бир мутахассис ўз билим ва кўникмаларини доим ошириб боришдан манфаатдор бўлади. Ҳозирда республика бўйлаб Ифоданинг 90 дан ортиқ савдо филиаллари фаолият кўрсатмоқда. Улар орқали мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган бўлиб, ҳудудлардаги 50 нафар юқори малакали агрономлар бириктирилган. Улар “Биргаликда етиштирамиз!” шиори остида зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларни аниқлаш, уларни ташҳис ва таҳлил қилиш ҳамда қарши чоралар кўриш бўйича ўз маслаҳатлари ва ёрдамларини берадилар

Ифода агрономлари – экин майдонларини текшириш, тупроқнинг унумдорлиги ва таркибини баҳолаш, касаллик ва зараркунандаларни аниқлаш учун барча зарур ускуна ва воситалар билан таъминланган, шунингдек, консултант-маслаҳатчилар мижозлар билан доимий алоқага эга. Улар учун  қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлаш ва ҳимоя қилиш, тупроқни экинга тайёрлашдан то ҳосилни йиғиб олгунгача бўлган агротехник тадбирларни ўтказишга доир махсус дастур тайёрланмоқда.

Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида компанияда махсус «Call-центр»ташкил қилинган бўлиб, у орқали деҳқонлар малакали агрономлардан агрокимё маҳсулотларидан фойдаланиш ва ҳосилдорликни ошириш бўйича бепул амалий маслаҳатлар олишлари мумкин. (+998 78) 147-05-00

IFODA рентабелликни, сифатни ва тупроқлар унумдорлигини ошириш орқали мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳасининг ривожланишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. У ўз олдига янада улкан мақсад ва вазифаларни қўйган.

Компаниянинг 2019-2021 йилларга мўлжалланган стратегик режасидан  ўрин олган муҳим бандларидан бири бу - кластерларни техникадан тортиб ўғитларгача тўлиқ таъминлашдан иборат!
Бугунги кунда 45 та кластер Ифода билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Қарийб 30 минг нафар фермер Ифоданинг маҳсулот ва хизматларидан фойдаланмоқда. “Ифода” препаратлари қўлланилаётган ер майдонлари ҳажми эндиликда 2,5 млн. гектардан ошиб кетган.

Яқин ойларда эса Осиё ва МДҲ мамлакатлари бозорларига чиқиш ҳам режалаштирилган. Янги ҳамкорларни топиш, улар билан ўзаро манфаатли муносабатларни йўлга қўйиш ва ривожлантириш – замонавий талаблар ва жаҳон стандартлари асосида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи “Ифода” компанияси ташқи иқтисодий фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Компания махаллий бозорда бундан буён ҳам етакчи бўлиб қолишга, аграр соҳанинг инновацион илғор иштирокчиси деган мақомини янада мустаҳкамлашга, мамлакат миқёси ва хорижда агрокимё маҳсулотларига тобора ўсиб бораётган талабни қаноатлантириш учун бор куч-ғайратини ишга солишга ҳаракат қилади.

IFODA бу:

  • Юқори ҳосилдорликка энг қисқа йўл

  • Илмий ютуқлар ва технологик имкониятларнинг мустаҳкам уйғунлиги

  • Юқори сифатли хизмат

  • Замонавий менежмент ва мижоз ҳақида қайғуриш демакдир.

Зеро, шиоримиз ҳам бизни тўлиқ ифода этади: Ифода – биргаликда етиштирамиз!

Илмий-амалий маслаҳатлар компаниянинг расмий сайтида www.ifoda.uz ҳамда телеграм мессенжеридаги каналларда бериб борилади:

 @issiqxonaifoda
@sabzavotpolizifoda
@ifodapaxta2019
@bogdorchilikifoda

 

 

 

тест

тест 

Филиаллар

Аъзо бўлиш: