ENTOLUCHO

Таъриф

Шира, трипс ва бошқа зараркунандаларга қарши қўлланиладиган инсектицид!

Description

Шира, трипс ва бошқа зараркунандалардан узоқ муддатли ва ишончли ҳимоя!

 Таъсир этувчи моддаси: Имидаклоприд 20 % (200 гр /л)

 Препарат шакли: эмульсия концентрати

Хавфлилик даражаси: III -синфга оид (ўртача хавфли бирикма)

Сиғими:   1 литр

Қўлланиши:

Ҳашоротларга юқори самарали сиртдан ва ўсимлик танасига шимилиб сингиши натижасида зараркунанда озиқланиши натижасида меъда орқали системали таъсир этувчи инсектицидир. Шира, трипс, қандалалар, тут парвонаси, колорадо қўнғизи, визилдоқ қўнғиз, ғовакловчи пашша, қалқондорлар, мевахўрлар, баргўрар қуртлар, тунламлар, чигирткасимонлар, симқуртларга қарши  самарали курашади.

 Афзалликлари:

  • Узоқ муддат давомида ўз таъсир кучини сақлаб қолади (25 кунгача)
  • Ҳаво харорати юқори даража бўлганда ҳам зараркунандаларга таъсирининг давомийлиги камаймайди
  • Ёмғир ёққанда ҳам ювилиб кетмайди, қуёш нури таъсирида жуда кам парчаланади
  • Тежамкор: гектарига атиги 0.15-0.3 литр ҳисобида қўлланилади
  • Зараркунандаларга системали (ҳам сиртдан, ҳам ичдан) таъсир кўрсатади
  • Препаратни пуркашдан ташкари тупрок оркали илдиздан юбориб зараркунандаларга карши ишлатиш мумкин

 Қўллаш муддати:

Препарат экинларнинг фаол ўсув даврида зараркунандалар ривожланишининг бошланғич фазасида қўлланилса, юқори самара беради.

Препаратни экин турларига қараб 2-3 марта 10-15 кун оралатиб қўллаш мумкин.

Таъсир қилиш механизми:

Ҳашаротларга бевосита ва озуқа орқали таъсир этиб ҳалок қилади, шу билан бирга, марказий нерв системасини фалаж қилиб, озиқланишдан қолдиради ва ўлим ҳолатига олиб келади. Қўлланилганидан  кейин ёмғир ёққанда ҳам ювилиб кетмайди ва қуёш нури таъсирида  жуда кам парчаланади. Ишлатиш меъёри зараркунандалар турига қараб хар 1 гектарига 0,15-0,3 литр сарфланганда яхши самара беради.

Бошқа препаратлар билан уйғунлиги (қўлланиши):

Энтолучо  препаратини бошка кимёвий воситалар билан  уйгун холда (биргаликда) кулланилиши мумкин.

Экинларга зарарли таъсири:

Тавсия этилган меёрларда ишлатиш ,усимликларга мутлако салбий таъсир этмайди

 Ишчи эритмани тайёрлаш тартиби:

 Иш бошлашдан аввал бак, шланг ва пуркагич тозалигини, шунингдек, пурковчи ускунанинг ишга тайёрлиги текширилади. Сўнгра пуркагичдан сув ўтиш миқдори бир меъёрдалиги ва 1 гектарга сарфланадиган ишчи эритма миқдори меъёри аниқланади.

Энтолучо препаратини бакни ярми сув билан тўлдирилади ва ишлаб турган аралаштиргичга препаратнинг аниқ миқдори қўшилади.

Энтолучо препаратининг ишчи эритмасини пуркашда ОВХ-28, ОВХ-600 маркали вентиляторли пуркагичдан фойдаланилса, ишчи эритма сарфи гектарига 250-300 литр  булишини таъминлаш лозим

Препарат самарадорлиги:

Инсектицид ўз муддатларида сифатли қўлланилганда, зараркунандаларнинг экинларга келтирган зарарини олдини олиш ҳисобига, инсектицид қўлланилмаган майдонга нисбатан 30-35% гача ҳосил қўшилиши мумкин.

 

Экин тури Зараркунандалар Сарф меъёри

 

л/га

Қўллаш муддати Ҳосил йиғишгача қанча қолганда ишлов тугалланади (кун) Мавсумда неча маротаба қўлланиши
Ғўза Шира, трипс 0,15-0,2 Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади 30 2
 

 

Ғўза

Қандала 0,3 Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади 30 2
Тут Тут парвонаси 0,2-0,3 Ўсимликларни ўсув даврида зараркунанда пайдо бўлиши билан сепилади 2

Хавфсизлик чоралари:

Прeпаратни қўллашда “Ўзбeкистон халқ ҳўжалигида пeстицидлар ишлатилиши, сақланиши ва ташиш жараёнидаги санитария қоидалари ва гигиeна мeъёрлари” (Тошкeнт СанПИН  0150-04) қўлланмасидаги барча хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш лозим.

Прeпарат 0оC дан юқори ва  +30оC дан паст бўлган ҳароратда пeстицидларни сақлаш учун мўлжалланган, қуруқ ва салқин жойда сақланиши керак.

Препаратни қўллаш ва сақлаш ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компаниянинг назоратидан ташқарида бўлганлиги сабабли, мос  бўлмаган шароитларда сақланиши ва нотўғри қўллашдан юзага келувчи зарарларга ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компания масъул эмас.

Сақлаш муддати: Қадоқланган ҳолида 2 йил.