Бўлим: Касалликлар
Фузариоз - бу касаллик кенг тарқалган бўлиб, шоли униб чиқиш даврида 10-18 фоиз, гуллаш-пишиш даврида 20-33 фоизни ташкил этади . Касаллик билан зарарланган майсалар сарғаяди, ўсишдан орқада қолади, барг ва пояларда оч-қўнғир доғлар пайдо бўлади. Вояга етган ўсимликда эса барглари буралиб, учлари қурийди. Кучли касалланган ўсимликлар қуриб қолади, ҳосилдирлик 23 фоизгача камайиб кетади.