Бўлим: Зараркунандалар
Қисқичбақа лептестерия - кўпайиб кетганида шоли пояларни титиб, шоли кўчатларини сув бетига чиқиб қолишига ва натижада кўчатларни нобуд бўлишига олиб келади. Зараркунанданинг вояга етгани буйи 8-10 мм, эни 4-5 мм, кичкина бошли, танаси чўзиқ икки паллали чиғаноқ билан қопланган. Танасининг охирги учи иккига ажралган, хар бирида иккитадан эгилган қорамтир илмоқчаси бор.