​ Нок ширинчаси (медьяница)

Бўлим: Зараркунандалар

​ Нок ширинчаси (медьяница)

     Нок ширинчаси (медьяница) - Зараркунанда асосан нок дарахтларини зарарлайди. Зараркунанда ўсимликнинг куртак, барг, ёш новда, гул барг банди ва мевасининг ширасини сўриб зарарлайди. Етук ҳашоротнинг узунлиги 3 мм бўлиб, баҳорда сариқ-қўнғирдан то сарғич-қизғичгача, кузда тўқ жигарранг кўринишида бўлади. Зарарланган органлар кучсизланиб барг ва тугунчалар қорайиб, буришиб, қуриб тушиб кетади. Зараркунанда ўзидан ёпишқоқ шира ажратиб чиқаради. Натижада барг ва мевалар ифлосланади. Иссиқ ва қуруқ ҳаво бу зараркунандани ривожланиши учун жуда қулай хисобланади. Зараркунанда етук ҳашорат ҳолида пўстлоқлар ости, ёриқлар ва ўсимлик қолдикларида қишлайди. Эрта баҳорда ҳаво харорати 2-30С бўлганда қишловдан чиқиб, 50С да урчий бошлайди. Харорат 100С да тухум қўяди. Зараркунанда урғочилари тухумларини куртак қобиқлари, гул банди ва баргларни томирига занжирсимон қилиб қўяди. Умри давомида ўртача 600-1200 донагача тухум қўяди. Бир мавсумда 4-5 та авлод беради.

 

Кузатиб бориш