Бўлим: Зараркунандалар
Швед пашшаси – бу зараркунанда билан кузда зарарлаган ғалла майсалари сарғаяди, барглар учи ва бошоқнинг эмбрионал бошланғич ўсимтаси қуриб қолади. Одатда ғалла экинлари тупланиш даврида, тупроқда етарли намлик бўлмаса швед пашшаси билан кучли зарарланади. Бу даврда майсалар швед пашшаси билан зарарланганда ҳосилдорлик 50-70 фоизга камаяди. Швед пашшаси катта ёшдаги личинкалик даврида кузги экинларда, ёввоий ғалласимон бегона ўтларда ва уларнинг қолдиқлари орасида қишлайди. Бахорда ғумбакка айланади.Май ойи охири ва апрел ойи бошларида вояга етган пашша учиб чиқади. Урғочи пашша тухумини ёш ўсимлик баргига тупланаётган ўсимликнинг барг пардасига ва барг қини тилчасига қўяди. Тухумдан чиққан личинка барг қини ичига кириб поянинг юмшоқ кўпинча ички қисми билан озиқланади. ғалла экинларини сутли пишиқлик даврида швед пашшаси тухумини бошоқнинг дон қобиқларига қўяди. Тухумдан чиққан қуртлар қобиқ ичида дон қотгунга қадар озиқланади. Натижада дон пуч бўлиб қолади. Вояга етган пашшанинг бўйи 1,5 мм кўриниши букрига ўхшайди, ранги қора, ялтироқ, қорнинг ост томо-ни оч-сариқ. Тухуми оқ, 0,5 мм чўзиқ, личинкаси 4-5 мм, ранги сарғиш ёки ялтироқ оқ тусда. 25-30 кунда швед пашшаси тўлиқ битта авлод беради. Бизни шароитимизда 5 та авлод беради.