Бўлим: Зараркунандалар
Ғалла поя арракаши - бу зараркунанда тушган ғалла экинларининг ҳосили камаяди, доннинг сифати пасаяди (пуч бўлиб қолади), зарарланган поялар шамолда ва ўрим-йиғимда шикастланган еридан синиб кетади.
Арракаш личинкаси кўпроқ кузги буғдойни ва сулини зарарлайди. Личинкаларни бўйи 10 мм гача етади (21-расм). Ранги хира оқиш ёки сариғиш тусда, поядан чиқариб олинса, S харфи шаклига кириб олади.
Ғалла арракаши анғизда арпа, буғдой поясининг остки қисми ичида личинкалик даврида қишлайди. Арракаш ғалла поясининг юқори бўғими оралиқларидан бирида пояни арралаб, тешиб, у нинг ичига биттадан жами 35-50 та тухум қўяди.
Тухумдан 7-10 кун ичида личинка чиқиб, поя ички қисмини еб поя бўйлаб пастга тушади. Ғалла дони думбуллик даврига етганда личинка ўсишни тугаллаб, поянинг илдиз бўғиз қисмига яқинлашиб қолади, бу ерда поянинг ер бети билан текис ёки 1-5 см юқорироқ жойидан, поя ичи деворини халқасимон эгат шаклида кемириб ўяди, поянинг фақат юпқа ташқи қаватига тегмайди ва шу ерда пилла ўраб, ғумбакка айланади, шу холда келаси йил кўкламгача қишлаб қолади.