Бўлим: Касалликлар
Сариқ занг – бу касаллик дон тўлиш фазасида учраганда 5-10 фоиздан 30-35 фоизгача ҳосилни нобуд қилади. Касаллик ғаллани байроқ барг чиқариш фазасида (бошоқ чиқариш арафаси) сариқ занг ривожланиш даражаси ўртача 50-60 % га етса, дон хосилининг 45-50 % йўқотиш мумкин.
Занг касаллиги спора-лари хаво харорати 00С бўлиши билан ўсимлик танасида ривожлана бошлай-ди, унинг авж олиб ривожланиши учун энг кулай харорат 120С дан токи 230С гача давом этади.
Касаллик белгилари: Сариқ занг бошоқли бегона ўт ва бошоқли ғалла экин баргларида узун, қатор-қатор жойлашган, аниқ кўринишдаги сариқ ёстикчалар хосил қилади. Аста секин занг касаллиги бутун барг юзасини қоплайди. Баргдаги модда алмашинув фаолияти бузилиб, озуқа ҳосил бўлиши кескин камайиб, дон тўлмай колишига олиб келади. Натижада буғдой бошоқларида тўла етилмаган пуч донлар хосил бўлади. Занг касаллиги споралари одатда шамол оркали таркалади. Бу споралар зарарланган бир майдондан иккинчи майдонга 3 минг км гача учиб келиб зарарлаши аниқланган. Бу касаллик споралари асосан дала қирғоқларидаги бошоқли бегона ўт ва кузда касаллик билан зарарланган ғалла майсаларида ёстиқчалар хосил қилиб қишлаб чиқади.