Визилдоқ қўнғизлар.

Бўлим: Зараркунандалар

Визилдоқ қўнғизлар.

      Визилдоқ қўнғизлар. Одатда виззилдоқ қўнғизлар ғалла ўриб олингандан кейин дон тўкилган жойларга ва ғалла ўрилмай қолган майдонларга тўпланади. Бу ерда қўнғизлар кузга яқин тупроқнинг 5-15 см чуқурлигига 10-25 донагача баъзан 50 та тухум қўяди. Тухумлардан 10-15 кунда қуртлар чиқади. Зараркунанданинг қуртлари тупроқда уя ясаб яшайди ва кечқурунлари тупроқ бетига чиқиб кузги ғалла экинлари барглари билан хамда барг бўлакларини уясига тортиб, озиқланади. Зарарланган ўсимликлар қурийди. Дастлабки совуқлар бошланиши билан қуртлар тупроқнинг 30-40 см пастига тушиб қишлайди. қишловга 3 чи ёшдаги қуртлар қолади. Бахорда қишлаб чиққан личинкалар кузда экилган ғалла барглари билан озиқланади. Апрел-май ойларида қуртлар тупроқнинг 10-18 см чуқурлигида ғумбакка айланади. Зараркунанданинг қуртлик даври 7-8 ой, ғумбаклик даври эса 10-14 кун давом этади. ғумбакдан қўнғизларнинг чиқиши июн ойининг 1 чи ўн кунлигидан бошлайди. қўнғизлар бошоқда доннинг бир қисми билан озиқланиб бир қисмини туртиб тушуради, натижада дон тўкилади. қаттиқ зарарланган жойларда бошоқлар ялонғоч бўлиб қолади.

Кузатиб бориш